UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  0 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  56 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  95 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Шавкат Мирзиёев ЎФФ президенти Мираброр Усмоновни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев ЎФФ президенти Мираброр Усмоновни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 4 июль куни 70 йиллик юбилейини нишонлаган Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмоновни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.


“Давлат бошқаруви органлари ва жамоат ташкилотларидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, ибратли ижтимоий фаолияти билан Ватанимиз мустақиллигини, унинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш, ёш авлодни жисмоний ва маънавий етук инсонлар этиб тарбиялаш ишига қўшган катта ҳиссаси учун ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Мираброр Зуфарович Усмонов “Дўстлик” ордени билан мукофотлансин”, – дейилади Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонида.

Мираброр Усмонов, шунингдек, “Меҳнат шуҳрати” (1995), “Фидокорона хизматлари учун” (2007), “Эл-юрт ҳурмати” (2011) орденлари ҳамда “Ўзбекистон мустақиллигига 15 йил” эсдалик нишони соҳиби саналади. Бундан ташқари, Мираброр Зуфарович Осиё Олимпия кенгашининг  “Олтин ордени” ва ФИФАнинг “Хизматлари учун” ордени билан тақдирланган.


Рейтинг: -144   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика