Шавкат Аҳмедов: “Кичик хатолари катта муаммоларни келтириб чиқарди”
10 июн 2015 07:30
Янгиликлар
Шавкат Аҳмедов: “Кичик хатолари катта муаммоларни келтириб чиқарди”
Ўйиндан кейин “Хотира-79” жамоаси бошлиғи Шавкат Аҳмедов омадсизлик сабабларини қуйидагича изоҳлади.
- Рости шу куни жамоамиз сира ўзига ўхшамади. Қисқа вақт ичида кетма-кет голлар ўтказиб юбордик. Рақибга ўзимиз имконият яратиб бердик. Бемалол ўйнаса бўладиган жамоа эди. Хайронман, йигитларга нима бўлди? Ўйинга тайёргарлик одатдагидек бўлганди. Ўйлайманки бу йил таркибимиз ёмон эмас. Олий лига ҳавосидан баҳра олган футболчиларни йиғганмиз. Лекин тарихда бундай йирик ҳисобда ютқазмагандик. Жуда оғир ботди. Энди футболчилар билан йиғилиш ўтказиб, ушбу мағлубият сабабларини қидириб кўрамиз ва керак бўлса айримларини жиддий жазолаймиз. Шундай қилмасак бўлмайди. Лекин йирик мағлубиятда кимнидир алоҳида кўрсатиб бўлмайди. Футбол жамоавий ўйин.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар