"Шанхай СИПГ" йирик ғалабага эришди, Аҳмедов тўп билан 45 метр йўл босиб, гол урди
01 мар 2019 18:46
Янгиликлар
"Шанхай СИПГ" йирик ғалабага эришди, Аҳмедов тўп билан 45 метр йўл босиб, гол урди
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп тепадиган "Шанхай СИПГ" Хитой Суперлигаси янги мавсумининг биринчи турида "Шанхай Шенхуа" меҳмони бўлди.
Баҳс 4:0 ҳисобида ҳамюртимиз тўп тепадиган жамоанинг ғалабаси билан якун топди. Одил Аҳмедов ушбу учрашувда 90 дақиқа ҳаракат қилди ва сўнгги сонияларда алмаштирилди. Футболчимиз баҳсда киритилган сўнгги голга муаллифлик қилди. У майдон марказидан 45 метр масофани босиб ўтиб, гол урди.
TAS-IX эмас
#ShanghaiDerby GOOOOOOOOL AKHMEDOV!!!!!!!!! Contre éclair et ballon piqué. 0-4 SIPG. Same old Shenhua pic.twitter.com/rqCAq4zSjv
— Seb66 笨笨 (@seb_perpignan) 1 марта 2019 г.
Фикрлар