UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  21 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  6 19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  0 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  1 18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   52 18:09"Челси" — "Сандерленд". Таркиблар маълум  1 16:47Катта интервью: Шамил Ярулиндан "Шўртан" ва футболимиз истиқболи ҳақида  0 15:06ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  1 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  3 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  16 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  3 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  28

Одил Аҳмедов "Пахтакор"да қанча маош олган ёхуд нима учун Ўзбекистонда жамоадан жамоага кўчиб юриш анъанага айланиб қолган? Янгиликлар

Одил Аҳмедов "Пахтакор"да қанча маош олган ёхуд нима учун Ўзбекистонда жамоадан жамоага кўчиб юриш анъанага айланиб қолган?

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ сардори, бугунги кунда ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов "90minutuz" подкастида меҳмон бўлди.

Нодирхўжа Юлдашев, Миркомил Мусаев ва Алишер Узоқов муаллифлигидаги кўрсатув тобора оммалашиб, қисқа фурсатда футболга оид подкастлар ичида ўз ўрнига эга бўлиб олди. "90minutuz" бу гал мухлислар талаб ва истакларига биноан яқин ўтмиш юлдузи Одил Аҳмедовни меҳмонга чақирди ва бир қатор саволларга жавоб топди. 

Хусусан, Аҳмедов "Пахтакор"даги маоши қанча бўлганини маълум қилди:

"2010 йил "Пахтакор"дан "Анжи"га кетишдан аввал қанча маош олардим? 1500-2000 доллар атрофида". 

Бунга жавобан Нодирхўжа Юлдашев шу кеча-кундузда оддий клубда захира футболчиси ҳам 1500 долларга ўйнамаётганини очиқлади. Унинг айтишича, ҳатто бюджети кам клублар сирасига кирадиган "Шўртан", "Машъал" каби жамоалар футболчилари 30-40 млн сўм пул олмоқда.  

"Биласизми, биринчи навбатда, бу футбол бизнес деб қаралаётгани билан боғлиқ. Футболда катта пул айланади. Бу ҳолатга мураббийлар ва кучли 4 ёки 5 ликка кириш ёки чемпионликни талаб қиладиган бошлиқлар сабабчи бўляпти. Шундан сўнг мураббийлар тажрибали футболчиларни таркибга жалб қилади ва янги ўсиб келаётган ёшлар бир четда қолиб кетаверади. Номи бор футболчилар Ўзбекистон бўйича айланиб юраверади. Ўша 10 минг долларга ўйнайдиган футболчининг ишини эътибордан четда қолаётган ёш ўйинчи ҳам ундан яхшироқ бажариши мумкин, аммо унга ишонч билдирилмайди. Имкон берилса-ю, ёш футболчи мунтазам яхши ўйнай олмаса, мураббий раҳбарият томонидан жазоланади. Ҳамма ўз ўрнидан қўрқади. Шунинг учун 20-25 нафар футболчи маълум сумма эвазига юртимиз бўйлаб тўп тепиб юради", – деди Аҳмедов.

"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика