
"Биз ҳимояда яхши ўйнаб, қарши ҳужумларга таянган ҳолда ҳаракат қилмоқчи эдик. Бахтимизга қарши рақиб гол уриб қўйди ва ўйинимизни ўзгартиришга тўғри келди. Ироқ тўпга эгалик қилиш ва тактика бўйича яхши ишлади.
Жароҳат олган футболчи ҳақида бир нарса дея олмайман. Унинг бурни синган ва мияси чайқалган. Ҳаммаси тиббий текширувдан сўнг ҳал бўлади.
Гуруҳимизда Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири бўлган Эрон бор. Келаси учрашувларда ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Олдимизда яна 2 та ўйин бор" - дейди Шан Зхипинг.