

"Мен "Ливерпуль" раҳбариятига янги чақириққа тайёр эканлигимни айтдим. Улар қароримни қабул қилишди ва сотувимни кўриб чиқишади.
"Ливерпуль" ёзда мени тўхтатмайди. Мен Италияга қайтишни ва "Лацио" таркибида ўйнашни хоҳлардим", - дейди Шакири.
Швейцариялик футболчи 2018 йилдан бери "Ливерпуль"да ўйнайди. У ўтган мавсум 14та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.



