UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  3 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  1 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  4 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0

Шакири: "Бавария" - "Ливерпуль" тўқнашуви мен учун ҳиссиётли ўтадиган учрашувга айланади" Янгиликлар

Шакири: "Бавария" - "Ливерпуль" тўқнашуви мен учун ҳиссиётли ўтадиган учрашувга айланади"

"Бавария" собиқ яримҳимоячиси Жердан Шакири бугунги учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ҳозирда "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилаётган футболчи 2015 йил январь ойидан бери биринчи марта Fußball Arena München стадионига ташриф буюради. Ўшанда Шакири "Бавария" клубидан Англиянинг бошқа бир жамоаси "Сток Сити"га бориб қўшилганди. 

"Бавария" - "Ливерпуль" тўқнашуви мен учун ҳиссиётли ўтадиган учрашувга айланади. Лекин, мен у ерга боришни ва ғалаба қозонишни хоҳлайман, - дея швейцариялик ўз фикрларини билдириб ўтди. 

Шунингдек, Жердан Шакири устози Юрген Клопп ҳақида ҳам ўз фикрлари билан бўлишди.

"Мураббийимиз Бундеслигани, айниқса "Бавария" клубини "беш қўлдек" билади. У биз яхши ўйин намойиш этишимиз учун тўғри маълумотларни етказиб беради ва уларга қарши қандай ўйнаш кераклигидан жуда яхши хабардор", - деди ЕЧЛ 2013 йилги мавсумда "Бавария" билан мусобақа ғолиби бўлган Шакири. 

Маълумот учун, "Ливерпуль"нинг 23-рақам соҳиби фаолияти давомида ЕЧЛда 29 учрашувда кўриниш берган ва 3 марта тўп киритган. Жорий мавсум "Црвена Звезда" жамоасига қарши ўйинда (4:0) мерсисайдликлар сафида дебют қилди. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика