UZ

Сўнгги янгиликлар

14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  1 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  0 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  5 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  1 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  4 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  10 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  9 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  11 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4

Шакер Зуаги: «Гуруҳдан чиқишга уринамиз» Янгиликлар

Шакер Зуаги: «Гуруҳдан чиқишга уринамиз»

«Бунёдкор» - «Ал Жазира» учрашувидан сўнг (2:1) Шакер Зуаги микст-зонада саволларимизга жавоб берди.
"Биз бу ўйинга бир ярим ойдан ортиқ тайёрландик, энг асосийси биз ғалаба қозондик. Гуруҳ босқичига йўлланма олдик. У ерда иккита кучли клуб борлигини биламан, аммо бизнинг таркибимиз ҳам ёмон эмас. Гуруҳдан чиқишга уринамиз, бунга кучимиз етади!", - дейди Зуаги.

- Бугун мавсумдаги илк расмий ўйинни ўтказдингиз. Ўз ҳаракатларингиздан қониқдингизми?
- Йўқ,  барчаси жойида. Икки ойдан буён бирга ўйнаяпмиз. Бир қатор ўртоқлик ўйинларини ўтказдик. Шу боис ҳеч қандай муаммо бўлмади. Бир жамоадек ҳаракат қилдик.

- ОЧЛ ҳақида фикрларингиз? Бу мусобақада илк бор ўйнадингиз…
- Энди биринчи учрашувимни ўтказдим. Ўйлашимча, қизиқарли бўлади. Европа ва Африкада ўйнаганман. Ҳозир Осиёдаман, бу мен учун жуда муҳим. Барчаси яхши бўлишига умид қиламан. 

- Рақиб ҳақида нима дея оласиз? Сабаби учрашувдан олдин «Ал Жазира» фаворит ҳисобланаётган эди?
- Биз бир жамоа сифатида ўйнадик. Уларнинг ҳужуми жуда хавфли. Аммо бизда ҳам уларда ҳам 11 нафар футболчи ҳаракат қилди. «Ал Жазира» иштирокидаги ўйинларни кўриб чиққандик. Рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини яхши билардик.

- Сизга раҳмат. Кейинги ўйинларда жамоага омад тилаймиз.  


Омонжон Тўхтамирзаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика