UZ

Сўнгги янгиликлар

02:03"Манчестер Сити" ўртоқлик ўйинида "Палермо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳусанов майдонда ҳаракат қилди  16 01:25Расман: Нуньес 65 млн евро эвазига "Ливерпул"дан бошқа клубга ўтди  1 01:12"Эшитдик-да". Роналдиньо Тошкентга келади!  4 00:58ПСЖ 40+15 млн евролик трансферни амалга оширди  0 00:03"Барселона" Иньигонинг кетишини эълон қилди. Ҳимоячи "Ал Насср"га ўтмоқда  0 23:25Одил Абдумажидов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ, "Қўқон-1912" билан 6 очколик ўйин бўлади"  0 22:49Ўртоқлик ўйинлари. МЮ пенальтилар сериясида "Фиорентина"дан устун келди, "Милан" "Лидс" билан дуранг ўйнади, "Арсенал" "Атлетик"ни таслим этди, "Рома" ва "Атлетико" эса инглиз клубларини мағлуб этди  1 22:33Риза Айвазов Мўғулистон клубига ўтди  6 22:11"Ньюкасл" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  0 21:37"Реал" собиқ футболчиси Эден Азар ПСЖга ўтиши мумкин эди  0 21:10Расман: Достон Турсунов Гонконг клубига ўтди  2 20:30"Ал Насср" Коман учун "Бавария"га 30 миллион евро таклиф қилишга тайёр  3 20:01Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Индонезиядаги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этиш учун Меданга йўл олди. Таркиб маълум  5 19:06"Пахтакор" клуби спорт директори "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида нима дейди?  18 19:00"Пахтакор-79" хотирасига ўтказиладиган учрашувга Россия терма жамоасидан Тошкентга кимлар келади?  23

Шаҳзодбек Нурматов: "Агентлар билан келишолмадим..." Янгиликлар

Шаҳзодбек Нурматов: "Агентлар билан келишолмадим..."

Бекободнинг «Металлург» клуби ҳам табиийки, янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўряпти.
Жамоанинг ўтган йилги тўпурари - Шаҳзодбек Нурматов яқинда Баҳ­райннинг «Ал-Риффа» клубида кўрикдан ўтиб қайтди. У айни пайт «маъданчилар»нинг ўқув-машғулотлар йиғинида иштирок этяпти. Бекободликларнинг навбатдаги машғулотлари ниҳоясига етгач, футболчини суҳбатга тортиб, Баҳрайн сафари ҳақида сўрадик.

- Шаҳзодбек, янги мавсумга тайёргарлик қандай кечяпти?
- Жуда яхши. Жамоамиз кунига 2 маҳалдан машғулот олиб боряпти. Йиғин доирасида назорат учрашувларида ҳам майдонга тушяпмиз.

- Яқинда ПФЛ томонидан олий лига тақвими тасдиқланди. Унга кўра, «Металлург» 1-турда «Локомотив»ни қабул қилиб, кейин «Навбаҳор» меҳмони бўлади. Қисқаси, XIV миллий чемпионатимиз старти «Металлург» учун ноқулай келмадими?  

- Ҳа, янги мавсумнинг дастлабки туридаёқ ўтган йилги вице—чемпион ва Ўзбекистон кубоги соҳиби «Локомотив»ни қабул қиламиз. Ушбу жамоа бу йил Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этади ва таркибини шунга яраша кучайтиряпти. Шундай экан, «темирйўлчилар»га қарши ўйиннинг осон кечмаслиги аниқ. Бундан ташқари, водий клубларига қарши сафарда тўп суриш ҳам қийин. 3-4-турлардаги рақибларимиз - «Машъал» ва «Нефтчи» жамоалари ҳам чакки эмаслар. Нима бўлишидан қатъий назар, ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ўзи ҳар мавсумнинг дастлабки турларидаёқ кучли рақиблар билан ўйнашга ўрганиб ҳам қолдик. Умуман олганда, олий лигамизда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Шундай экан, бошида қайси клублар билан ўйнашнинг аҳамияти унчалик баланд эмас. Асосийси - ижобий натижага эришиш.

- Элитамизда жамоалар сони 16тага етказилди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Клублар сонининг оширилгани яхши. Аввало, ўйин амалиёти нуқтаи назаридан. Чунончи, битта мавсумга 26та ўйин ниҳоятда оз эди.

- «Металлург» таркибида қандай ўзгаришлар бор?
- Клубимизни тажрибали ҳимоячи Саидкомил Акбаров ва Суннатилла Мамадалиев тарк этишди. Саидкомил ака Тожикистон жамоасида кўрикдан ўтиб қайтди ва айтишларича, айни пайт «Бухоро»нинг машғулотларида қатнашаётган экан. Суннатилла эса «Навбаҳор»нинг йиғинида иштирок этяпти.  Бизнинг сафимизда эса янги футболчилардан - Руслан Вагапов, Аюбхон Нўъмонов ва Азиз Муротов югуришяпти. Тўғри, улар билан ҳали келишувга эришилмади, менимча.

- Ўзингиз, яқинда Баҳрайннинг «Ал-Риффа» клубида кўрикда бўлиб қайтдингиз. Баҳрайнга боришингиз қай тарзда юз берди?

- Россиялик футбол агентлари ўйинларимни кузатишган экан. Улар «Ал-Риффа» менга қизиқиш билдираётгани хусусида клубимиз бош мураббийи Рустам Мирсодиқовга айтишган. Рустам Тўхтамуродович эса таклиф тушгач, кўрикдан ўтишим лозимлигини таъкидлади. Шундай қилиб, Баҳрайнга йўл олдим.

- «Ал-Риффа»нинг машғулотларида қанча муддат қатнашдингиз ва жамоада нега қолмадингиз?

- Баҳрайнда чемпионат «куз-баҳор» тизимида ўтказилар экан ва мен кўрикдан ўтгани борган Уст-Риффа шаҳрининг жамоаси ўша пайт турнир жадвалини бошқариб турган эди. Клуб олдига совриндорлар қаторидан жой олиш вазифаси қўйилган. «Ал-Риффа»нинг машғулотларида 2 ҳафта қатнашдим. Жамоадаги шароитлар мени қониқтирди, шунингдек, ҳаракатларим ҳам клуб мураббийларига маъқул келди. Қисқаси, мен билан шартнома имзолашга тайёр эдилар. Лекин айрим масалаларда россиялик агентлар билан келишолмадим. Натижада ортга қайтдим.

- Баҳрайндан қайтгач, мамлакатимизнинг бошқа жамоаларидан ҳам таклифлар олдингизми?

- Йўқ, боиси «Металлург» билан яна бир йиллик шартномам бор. Бу йилги мавсумни ҳам бекободликлар таркибида ўтказишим аниқ. Фақатгина хориж жамоасидан таклиф тушсагина, клуб раҳбарлари менга рухсат беришлари мумкин.

- XIV миллий чемпионатимиздан нималар кутяпсиз?
- Ўз жамоамиз ҳақида гапирсам, бу йил турнир жадвалининг юқори бешлигидан жой олиш учун кураш олиб борамиз. Умуман, чемпионат ҳар йилгидан ҳам қизиқарли тус олса, ажабмас.

- Ўтган йилги мавсумда 8та гол уриб, «Металлург» тўпурари бўлгандингиз. Энди бу борадаги мақсадингиз қандай?
- Ҳозир шунча гол уришим керак, дейишим ноўрин. Қанча кўп урсам, шунча яхши. Эҳтимол, миллий чемпионатимиз тўпурари бўлишга ҳаракат қиларман. Лекин энг асосийси - голларим билан клубимиз муваффақиятларига улуш қўшиш.

- Футболдан ташқари, яна қайси спорт турларига қизиқасиз?
- Асосан, стол теннисига.

- Орзунгиз...
- Ҳаммаси тайин - яхши инсон ва футболчи бўлиш, кучли клублар ҳамда Ўзбекистон миллий жамоасида ўйнаш.


Маълумот учун
Шаҳзодбек Нурматов
Туғилган санаси ва манзили:
1991 йил 18 сентябрь, Тошкент шаҳри
Футбол билан 9 ёшидан шуғуллана бошлаган
Биринчи мураббийи: Фарҳод Абдурасулов
«Оқ-тепа» футбол мактаби тарбияланувчиси
Амплуаси: ҳужумчи
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика