UZ

Сўнгги янгиликлар

02:30"Челси" "Манчестер Юнайтед" футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 01:50Араухонинг янги клуби номи деярли маълум  0 01:30"Ал Аҳли" Винисиус билан декабрда музокаралар олиб борди, клуб уни ёзда харид қилмоқчи  0 01:10Алаба бир йил ичида илк бор "Реал"нинг ўйин учун қайдномасига киритилди  0 00:50Лига кубоги. Ярим финал. "Арсенал" – "Ньюкасл" (онлайн ҳисоб)  1 00:41Дунёнинг энг бой инсони "Ливерпул"ни сотиб оладими?  1 00:23"Шўртан" Марлен Чобанов билан шартнома имзолади  0 23:56Абдуқодир Ҳусанов ПСЖга ўтмаслиги аниқ бўлди. Бунга сабаб нима?  15 23:44Нико Уильямс Лондон клубига йўл олиши мумкин  3 23:41"Андижон" етти нафар футболчиси билан хайрлашди  4 23:24Ҳамид Саҳаридан карикатура: Ҳусановнинг навбатдаги манзили қаер бўлади?  12 23:05Саудия Арабистони - мезбон, Осиё Кубоги 7 январь куни старт олади  4 22:42"Ал Насср" Каземирога ҳафтасига қанча маош бермоқчи?  4 21:51"Реал" қишда яна Трент билан шартнома имзолашга уриниб кўради. Клуб "Ливерпуль" ҳимоячисининг ўтишига ишончи комил, аммо уни яқин вақтларда амалга оширишга умид қилмоқда  6 21:26МЮ ва ПСЖ собиқ хавбеки Европадан кетиши мумкин  0

Шаҳбоз Беғамов финал олдидан ўз фикрларини билдирди Янгиликлар

Шаҳбоз Беғамов финал олдидан ўз фикрларини билдирди

Журналист ва инсайдер Шаҳбоз Беғамов ўз телеграм каналида бугун бўлиб ўтадиган финал олдидан ўз фикрларини билдирди.

Финалда фаворит номини айтиш мушкул. Ҳар иккала жамоанинг устунликлари бор. Масалан, "Насаф" ўйин ташкиллаштиришда энг барқарор ва аниқ йўлга қўйилган ўйин тизимига эга жамоа. Бунга қаршилик қиладиган "Навбаҳор"нинг асосий қуроли — рақиб ўйинини "бузиб" қўйиш функцияси. Рақибга ўйинда максимал ноқулайлик яратиш тизими ва бу орқали жамоани зарарсизлантириш функцияси Бабаянда зўр ишлайди.

Бежизга Бабаян Бердиевни ҳаммадан кўпроқ ютмайди.

Бу йил ҳам "Насаф"ни мағлуб этган Осиёдаги 3 жамоадан бири. Ва "Насаф" мағлуб этмаган "Олимпик"дан кейинги иккинчи жамоа айнан "Навбаҳор".

Факторлар кўп ва нисбатан бу тарафлама устунлик "Навбаҳор" фойдасига ишлайди, чамамда.

Ўйин табиийки эҳтиёткорлик режимида бошланиши катта эҳтимол. "Насаф" бу баҳсда "Навбаҳор" сингари асосий кучини тезкор қарши ҳужумларда ишлатишга уринади ва Бердиев 3 марказий ҳимоячи билан ўйнаши ҳақиқатга яқин. Тезкор гол ўйинни "очилиб" кетишига ҳам олиб келиши мумкин. Финалдаги тезкор гол кўпроқ "Насаф"га керак, менимча.

Финалга қадар босиб ўтилган йўлга назар ташланса, унда "Насаф" ОЧЛдаги иштирок ва кубок ғолиби сифатида мусобақани чорак финалдан бошлади ва фақатгина ярим финалда жиддий рақиб билан ўйнади.

"Навбаҳор"нинг йўли узоқ ва машаққатли кечди. Жамоа энг кучли гуруҳда пешқадам бўлди ва финалга қадар "Пахтакор" ва "Сўғдиёна"ни мусобақадан чиқарди.

Факторлар, услублар қарама-қаршилиги ва мураббийларнинг ўзаро ўйинларидаги статистикасини инобатга олиб имкониятни чамалаганда, "Навбаҳор" устунроқ.

Ўйин қанчалик "ёпиқ" бўлса, унда бу "Навбаҳор"га кўпроқ фойда. Ҳужумкор футболда эса "Насаф" "Навбаҳор"дан анча кучли. Лекин ҳеч қайси мураббий дастлабки режасида таваккалга қўл урмайди. Гол ўтказиб юборилганидан кейинги ўйин режаси ёки сценарий ўзгариши бу бошқа масала.

Бу ўйинда ҳар қандай натижа рўй берса ҳам сенсацияга тенглаштирилмайди. Икки кучли жамоа ўртасидаги рақобатда аниқроқ, омадлироқ бўлган жамоа ютади.

Пенальтилар церийаси эса финални янада безаб берган бўларди. Финалдаги энг ширин ва ёқимли жараён пенальтилар серияси. Ундаги ҳаяжон, алам ва қувончни бошқа ўйинларда топишнинг имкони йўқ.

Кичик устунлик, омадли кепка ёки бошқа қатор жиҳатлар ўз йўлига. Ҳакам хатосиз кучли ва бугун лойиқ эканини ҳар тарафлама исботлайдиган жамоа ютсин. Иккала жамоага ҳам чиройли ўйин ва омад тилайман.

Бугунги финал Бердиевдан кўра Бабаян учун муҳимроқ.

Суперлигадаги чемпионлик эса ҳаммадан кўра Бердиев учун муҳимроқ.

Айнан шу жиҳат ҳам ҳал қилувчи паллага чиқиши мумкин. Ўйин қўшимча таймларга ўтишидан ҳеч бир жамоа манфаатдор бўлмаса керак. Чунки Суперлигада 3 тур қолганда ва бу икки жамоа финалда ўйнаётганидан келиб чиқилса, мавсумнинг ҳар тарафлама финал палласида ҳар иккала фронтда максимум курашаётган "Навбаҳор" ва "Насаф"ни жисмоний имкониятларини пасайтириб қўяди. Шу тарафдан ҳам бугунги финалда ҳаммасини асосий вақтда ҳал қилинишига катта урғу қаратилиши табиий. Айниқса "Насаф" масалани 90 дақиқа ичида ҳал қилишдан кўпроқ манфаатдор. Чунки "Насаф"ни бугунги финалдан ташқари 12 кун ичида чинакам яна 3 финал кутмоқда…

"Насаф" ва "Навбаҳор"га эмоция тарафлама ҳам қийинки, бугунги финалдан кейин улар яна қисқа вақт ичида ушбу эмоцияларни сақлаб қўйишларига тўғри келади. Захира кимда узунлиги ва сифати ҳам муҳим паллага чиқадиган вақт.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика