UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  16 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  15 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  41 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  95 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0

Сейду Кейта Сардор Рашидов билан бирга ўйнайди Янгиликлар

Сейду Кейта Сардор Рашидов билан бирга ўйнайди

"Барселона", "Валенсия" ва "Рома" клубларида ўйнаган машҳур футболчи Қатарда ўйнайдиган бўлди.

Мали терма жамоасида 100дан ортиқ ўйин ўтказган Сейду Кейта Қатарнинг "Ал Жайиш" клуби билан 6 ойлик шартномага имзо чекди.

Бу ҳақда Қатар клуби расмий сайти эълон қилди.

Кейта Европада "Марсель", "Лорьян", "Ланс", "Севилья", Осиёда Хитойнинг "Далиан Аербин" каби клубларда ҳам фаолият олиб борган. 

"Ал Жайиш" ёзги трансфер бозори вақтида Сейду Кейтадан ташқари Муҳаммад Абдраб ("Ал Хаиритиат"), Даме Траоре ("Лаҳвия"), Фаҳд Абдулл ("Ал Хор") ва Ҳамза Сенҳажи каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. 

18 август куни Сейду Кейтанинг таништирув маросими бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, Кейта ОЧЛ талабномасида "Ал Жайиш"нинг марокашлик легионер ҳужумчиси Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳнинг ўрнини эгаллайди. Ҳамдаллаҳ тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан. 

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик Сардор Рашидов ўйнаётган "Ал Жайиш" клуби ОЧЛ чорак финалида БААнинг "Ал Наср" клубига қарши ўйнайди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика