UZ

Сўнгги янгиликлар

21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  1 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2

“Севинч”нинг беш нафар футболчиси терма жамоага чақирилди Янгиликлар

“Севинч”нинг беш нафар футболчиси терма жамоага чақирилди

Хабарингиз бор, Шерали Бобоқулов бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 7-13 март кунлари Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишади.
Терма жамоа футболчилари 6-7 март кунлари Тошкентда йиғин ўтказишади ва  7 март куни Тошкентдан БААнинг Дубай шаҳрига жўнаб кетишади.

Ушбу йиғин мобайнида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 9 ва 12 март кунлари БАА аёллар термаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирилган.

Йиғинга “Севинч” жамоасининг беш  нафар футболчиси жалб этилди. Булар, дарвозабонлар – Лайло Тилавова, Мафтуна Жонимқулова. Ҳимоячи – Мафтуна Шойимова. Ярим ҳимоячи Камола Рискиева ва ҳужумчи – Нилуфар Қудратовалар.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичи “B” гуруҳидан жой олган бўлиб, финал босқичига чиқиш учун Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва КХДР аёллар термасига қарши баҳс олиб боради.

БАА саралашнинг “А” гуруҳидан ўрин олган ҳамда финал босқичи йўлида Иордания, Филиппин, Баҳрайн, Ироқ ва Тожикистон аёллар терма жамоасига қарши куч синашади.

Маълумот учун, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ФИФА рейтингида 42-ўринда (1540 очко) бормоқда. БАА аёллар термаси 1280 очко билан 78-поғонани банд қилган.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика