UZ

Сўнгги янгиликлар

16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  1 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  6 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  6 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0

"Севинч" янги мавсумга тайёргарликни бошлади Янгиликлар

"Севинч" янги мавсумга тайёргарликни бошлади

Аввал хабар берганимиздек, жамоамиз футболчилари кечадан ўз қароргоҳида йиғилишди ва қишки ўқув-йиғин машғулотларини бошлашди.

Машғулотлар асосан “Геолог” аренасида бўлиб ўтмоқда. Чунки, жамоа ҳар йилгидек, футбол мавсумини 22 январда бошланадиган, мини футбол (футзал) бўйича XIII Ўзбекистон чемпионатидаги иштироки билан бошлайди.

Шу кунларда “Севинч” жамоасининг кўплаб футболчилари Олмалиқ шаҳрида терма жамоамиз сафидаги йиғинда иштирок этишмоқда. Улар 20 январдан клуб сафига қўшилишади. Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда.

“Севинч” жамоаси таркибида бу йил катта ўзгаришлар рўй бериши мумкин. Бу ҳақда кейинроқ тўлиқ маълумот берамиз.

“Севинч” жамоаси 22 январь куни Тошкент шаҳрига ташриф буюради ва мини футбол бўйича чемпионат учрашувларини бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, мини футбол бўйича аёллар ўртасидаги XIII Ўзбекистон чемпионатининг 1-тури 22-27 январь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” аренасида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика