UZ

Сўнгги янгиликлар

18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  0 18:20Суперлига. "Андижон" - "Сурхон". Таркиблар маълум  0 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  7 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  4 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  6 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  4 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  7 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  2 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  1 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  3 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  19 14:17Ўзбекистонлик ҳакам аёллар футболи бўйича ОЧЛ финалида ишлайди  0 13:59Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда  1

«Севинч» мини футбол бўйича 13-марта Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди! Янгиликлар

«Севинч» мини футбол бўйича 13-марта Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди!

Бугун мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионати 3-босқич учрашувлари давом эттирилди. «Севинч» Ғузорнинг «Шўртан Lady» жамоасига қарши майдонга тушди.

Кичик воҳа дербиси мақомига эга учрашувда ғолиб жамоа, мини футбол бўйича,  бу йилги чемпионликни қўлга киритиши мумкин эди. Чунки, «Севинч» ҳам «Шўртан Lady» жамоаси ҳам ҳал қилувчи босқич учрашувларининг барчасида ғалаба қозонишган эди.

Учрашув кутилганидек, жамоамиз устунлигида бошланди ва дастлабки 10 дақиқаликда футболчиларимиздан Мафтуна Шойимова ва Шодия Тошевалар бир мартадан ғузорлик қизлар дарвозасига гол киритишди. Бу голларга Шоира Қултураева 11-дақиқада жавоб йўллашга муяссар бўлди – 2:1. Орадан икки дақиқа ўтиб, тажрибали футболчимиз Камола Рискиева орадаги ҳисобни 3:1га ўзгартирди. Шу ҳисоб билан биринчи бўлим якунига етди.

Иккинчи бўлимда ҳам футболчиларимиз ташаббусни ўз қўлларида ушлаб туришди. Ҳимояга катта эътибор қаратиб, асосан тўпни назорат қилишди. Ўйин шундай давом этаётган бир пайтда, тезкор ташкил этилган ҳужум гол билан якунланди. Бу голга Ильвина Аблякимова муаллифлик қилди – 4:1.

Бу ҳисоб деярли ўйин тақдирини ҳал қилган эди. Қолган дақиқаларда футболчиларимиз асосий эътиборини ҳимояга қаратишди. Ўйин тенг курашлар остида якунига етди.

Шундай қилиб, «Севинч» муддатидан аввал, мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. Бундай дейишимизга сабаб, эртага чемпионатнинг сўнгги учрашувлари бўлиб ўтади.

Албатта бу чемпионлик осонликча қўлга киритилгани йўқ. Владислав Хан бошчилигидаги мураббийларимизнинг катта меҳнати ва ҳаракатлари бу ютуқнинг асосий омилидир.

Эртага чемпионатнинг кумуш медал эгалари аниқланади. Бунга асосий давогарлар, Ғузорнинг «Шўртан Lady» ҳамда  Тошкентнинг «ТАТУ» жамоаларидир. Бу икки жамоа эртага ўзаро баҳс юритади.

Жамоамиз чемпионатнинг сўнгги учрашувини, эртага Тошкентнинг «Юз работ» жамоаси билан ўтказади.


Мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионати, 3-босқич, 4-тур

«Севинч» (Қарши) – «Шўртан Lady» (Ғузор) 4:1 (3:1)

19.03.2017. Тошкент ш., «Ёшлик» с/а

Ҳакамлар:
Кристина Середа, Зилола Раҳматова, Людмила Гейгер, Маржона Раҳматқулова.

Голлар:  Мафтуна Шойимова, 8′-1:0, Шодия Тошева, 8′-2:0, Камола Рискиева, 13′-3:1,  Ильвина Аблякимова, 25′-4:1 – Шоира Қултураева, 11′-2:1.

«Севинч»: 1.Лайло  Тилавова, 16.Мафтуна Жонимқулова, 8.Камола Рискиева (с), 17.Танзила Зарбиева, 11.Шахзода Жамолова, 10.Ильвина Аблякимова, 7.Шахноза Қурбонова, 25.Мафтуна Шойимова, 20.Мафтуна Панжиева, 27.Шодия Тошева, 9.Севара Нормуродова, 37.Малика Бурханова, 72.Нилуфар Қудратова, 19.Олия Ахмедова.

«Шўртан Lady»: 22.Сарвиноз Эргашева, 11.Фазилат Баҳрамова, 6.Зебо Жўраева (с), 19.Дилдора Эргашева, 18.Шоира Қултураева, 7.Улдона Тўхтаева, 3.Юлдуз Шодиева, 2.Мухлиса Мирзаёрова, 29.Жесика Кручинина, 1.Зарина Саидова.

Фоллар: 1-бўлим – 1:1, 2-бўлим – 3:1


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика