

Бу ҳақда испан клуби спорт директори Оскар Ариас маълум қилди.
"Аслида бунинг бир сабаби бор. Биз унинг катта маошини тўлашимиз мумкин, аммо фақат трансфер учун пул ишлатмасак. Ёки аксинча - Йоветични харид қиламиз ва маошни камайтириш керак бўлади. Бизнинг бизнес-моделда пулларни тўғри ишлатиш лозим. Бизда "Манчестер Сити", "Барселона", "Челси" ёки "Реал"дагидек бюджет йўқ. Ҳақиқат шундай, биз Йоветични харид қила олмаймиз" - дейди Ариас.
"Севилья"да Йоветични 14 млн. евро эвазига харид қилиш имконияти бор эди.



