

"Севилья" 22 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага олишга келишиб олди.
Бош мураббий Хулен Лопетеги шахсан футболчини ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда.
Ижара тўғрисидаги хабар расман 4-июлда эълон қилиниши кутилмоқда.
Регилон 9 ёшидан бошлаб "Реал" академиясида шуғулланишни бошлаган. 2015 йилдан эса асосий жамоадан чақирув олган.
Футболчи якунланган мавсум барча турнирларда 22та ўйин майдонга тушиб, 3та ассистга эришган.




