

“Севилья” “Реал”нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Дани Себальосниг ёзги трансферлар вақтида ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади. Андалусия клубининг ҳозирги мураббийи Хулен Лопетеги ўтган мавсум “Реал”да ишлаган ва у Данининг имкониятларидан хабардор.
Аввалроқ футболчи Зинедин Зидан билан бирга ишлашни хоҳламаётгани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Себальос ўтган мавсум Ла Лигада 23 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди.



