"Севилья" Пау Торресга кўз тикмоқда

Sherzod Nurmatov
15 ноя 2022, 16:04
Севильяликлар "Вильярреал" марказий ҳимоячиси Пау Торресга қизиқиш билдирмоқда.

25 ёшли футболчи Италия ва Англиянинг бир қатор клублари радарида бўлиб келмоқда. Унинг шартномаси январь ойида сўнгги 18 ойликка киради. 

Торрес ушбу мавсум Ла Лигада 13 та ўйинда майдонда ҳаракатланди. Шу билан бир қаторда, Испания терма жамоасининг доимий бошланғич таркиб аъзоларидан бирига айланди. 

Пау Торреснинг ҳозирги пайтдаги трансфер қиймати 50 млн еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›