

Ўзбекистон Суперлигаси
18-тур
ОКМК – "Динамо" 0:1 (LIVE)
Олмалиқ, ОКМК спорт мажмуаси. 19:00
Гол: Фирдавс Абдураҳмонов (Михаил Штефан) 48’
Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев
Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов, Акмал Ғиёсов
Захира ҳаками: Абдурасул Қаюмбоев
VAR: Достонбек Раҳмонов
AVAR: Алишер Раҳимқулов
Назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Шерзод Ражабов
ОКМК: 23.Ҳамидулло Абдунабиев, 3.Шаҳзод Тоиров (8.Абубакр Ризо Турдиалиев, 79), 5.Гиорги Папава, 6.Авазбек Ўлмасалиев (44.Аброр Каримов, 56), 7.Дилшод Аҳмадалиев, 10.Асадбек Собиржонов (77.Иван Пешич, 60), 11.Али Абдураҳмонов, 17.Нодир Абдураззоқов, 19.Аҳмадулло Муқумжонов (22.Саидафзалхон Ахроров, 56), 21.Хазратжон Турсунқулов (27.Урош Койич, 60), 28.Арихиро Сентоку.
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 4.Миржамол Қосимов, 13.Элдор Бегимов, 30.Аброр Саримсоқов.
"Динамо": 1.Эдем Неманов, 2.Артём Радаев, 3.Михаил Штефан, 8.Азиз Амонов (44.Абдуғафур Ҳайдаров, 66), 16.Амаду Думбуя (25.Ойбек Ўрмонжонов, 57), 18.Рауль Жепаров (15.Расул Йўлдошев, 57), 19.Тигран Аванесян (4.Нурилло Тўхтасинов, 80), 20.Жалолиддин Жумабоев, 26.Марко Станоевич, 37.Фирдавс Абдураҳмонов, 77.Беҳрузбек Облақулов (21.Жаҳонгир Абдусаломов, 57).
Захира: 71.Сарвар Каримов, 17.Салим Мустафоев, 22.Улуғбек Абдуллаев, 30.Харис Хайдаревич.
Огоҳлантириш: Ойбек Ўрмонжонов (66).
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+7. Зарбаа! Пешичнинг олисдан йўллаган зарбасини Неманов қайтарди, қайтган тўпни Турдиалиев дарвозага тўғри теполмади.
90+6. Зарбаа! Абдураззоқовнинг ерлатиб йўллаган хавфли зарбасига аниқлик етишмади.
90+4. Бош ҳакам қизил карточка билан боғлиқ вазиятни мониторда кўриб чиқди ва уни бекор қилди. Ҳужумчи симуляция ишлатган деб топилди.
90+1. Ҳайдаров дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқиб боришга интилаётганида Каримов уни очиқчасига қўл билан ушлаб йиқитди. Ҳакам айбдорни майдондан четлатди!
90. Иккинчи таймга 7 дақиқа қўшиб берилди.
89. Зарбааа! Абдусаломовнинг кучли зарбасидан кейин тўп анча ноаниқ кетди.
87. Бош ҳакам пенальти йўқлигини эълон қилди. Давом этамиз.
85. VAR ҳолатни ўрганиб чиқиб, бош ҳакамни мониторга чақирди.
83. Зарбаа! Абдураззоқовнинг зарбасидан кейин тўп Станоевичга тегиб майдонни тарк этди. ОКМК аъзоси тўп қўлга текканини айтаётган бўлса, “Динамо” аъзоси тўп унинг қорнига текканини айтмоқда.
82. “Динамо” қарши ҳужумга ўтди. Абдусаломов Абдураҳмоновга пас беришда зарба кучини анча ошириб юборди, натижада тўп анча узоқлашиб кетди.
81. Аҳмадалиевнинг ичкарига ошириб берган пасини Штефан узоқлаштирди.
80. “Динамо”да алмаштириш: Аванесян ўрнига Тўхтасинов учрашувни тугатиб қўяди.
79. ОКМКда алмаштириш: Тоиров ўрнига Турдиалиев баҳсни давом эттиради.
76. Ууух! Папаванинг кучли зарбасини Неманов қайтаришга эришди.
75. Радаев катта тезликда олдинга ўтиб, Ҳайдаровга пас берди, аммо ҳужумчи ҳимоячилар тўсиғини енгиб ўта олмади, тўп Абдунабиев ихтиёрига етиб келди.
72. Зарба! Штефан Пешичдан тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужумга ўтди ва Ҳайдаровни пас билан таъминлади, ҳужумчининг ерлатиб йўллаган зарбаси эса ноаниқ кўриниш олди.
70. Зарба! Ўрмонжонов жарима майдончаси ичига ёриб кириб, кучсиз зарба берди, Абдунабиев тўпни қийинчиликсиз ушлади.
69. Ахроров қанотдан олдинга ўтиб, Пешични пас билан таъманлашга уринди, аммо бу уринишдан кейин Неманов тўпни эгаллаб олди.
66. Ўрмонжонов Ахроровнинг шортигидан очиқчасига тортиб қолгани учун огоҳлантирилди.
66. “Динамо”да ўзгариш: Амонов ўрнига Ҳайдаров майдонга тушди.
64. Қандай вазиятлар! Койич ва Аҳмадалиевнинг кетма-кет йўллаган зарбалари ҳимоячилар томонидан бартараф этилди, якунда дарвозабон Неманов тўпга эга чиқди.
62. Ууух! Абдураззоқовнинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини Абдураҳмонов бош билан дарвозага йўналтирди, Неманов зарбани қайтарди! Қойилмақом сэйв!
60. ОКМКда 2 та алмаштириш: Собиржонов ўрнига Пешич, Турсунқулов ўрнига Койич туширилди.
57. Ууух! Абдураҳмонов деярли 9 метрдан дарвозани аниқ нишонга ололмади.
57. “Динамо”да 3 та алмаштириш: Думбуя ўрнига Ўрмонжонов, Жепаров ўрнига Йўлдошев, Облақулов ўрнига Абдусаломов баҳсга қўшилди.
56. ОКМКда 2 та ўзгариш: Муқумжонов ўрнига Ахроров, Ўлмасалиев ўрнига Каримов туширилди.
54. Ўлмасалиев ва Неманов тўп учун кураш чоғида ўзаро тўқнашиб кетди.
53. Абдураззоқовнинг қанотдан ошириб берган тўпини Штефан бартараф қилди.
52. Зарбааа! Турсунқуловнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни Абдураҳмонов дарвозага йўналтиришга уринди, ноаниқ.
51. Гол инобатга олинди. Давом этамиз.
50. VAR голни ўрганиб чиқмоқда. Ҳойнаҳой Абдураҳмонов офсайддами ёки йўқлиги текширилаётган бўлса керак.
48. ГОЛ! Михаил Штефаннинг узун пасидан сўнг Абдураҳмонов дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, дарвозани ишғол этди — 0:1!
46. Иккинчи тайм бошланди!
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.
45. Зарба! Муқумжоновнинг пасидан кейин Абдураззоқов акробатик зарба йўллашга уриниб кўрди, анча ноаниқ.
44. Уууух! Турсунқуловнинг тўпни тўхтатмасдан йўллаган зарбаси кучли, аммо сал ноаниқ чиқди.
40. Зарбаа! Амоновнинг чап оёқда олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади .
38. Жепаровнинг пасидан сўнг Облақулов жарима майдончаси ичига кириб борди ва Аҳмадалиевни алдади, бироқ кейин Тоиров унга қарши чиқиб, тўпни олиб қўйди.
34. Аҳмадалиевнинг ҳаводан ошириб берган тўпини Неманов уриб юборди.
31. Зарба! Яна Аҳмадалиев фаоллик кўрсатиб, дарвоза томон зарба беришга уринди, бироқ Жумабоев тўп йўлига ғов бўлди.
31. Аҳмадалиев жарима майдончаси ичига ёриб кирди, аммо сўнгги паллада Станоевич унга қарши чиқиб, тўпни узоқлаштирди.
27. Амонов кесма пас орқали Думбуяни қулай нуқтага олиб чиқмоқчи бўлди, аммо тўпга Абдунабиев эга чиқди.
25. Станоевич ҳимоядан туриб Амоновни узун пас билан таъминлади, бироқ ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани аниқ бўлди.
23. Зарбааа! Облақулов чамаси 17 метрдан айланма зарбага муаллифлик қилди, ноаниқ.
20. Уууух! Муқумжоновнинг пасидан сўнг тўп рикошет орқали Турсунқуловга етиб келди, ярим ҳимоячининг жуда кучли зарбасидан кейн тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.
18. Абдураҳмонов ҳимоячилар қуршовида турганига қарамай, ўнг оёқда зарба йўллади, Абдунабиев тўпни ушлаб олди.
16. Амонов ҳаволатиб узатма амалга ошириб, қанотдаги Думбуяни олдинга бошлади, бироқ офсайд қайд этилди.
13. Зарбааа! Ўлмасалиев олисдан ерлатиб кучли ва хавфли зарба йўллади, бироқ сал ноаниқ.
12. Облақулов қанотда Тоиров қаршилигига дуч келиб, йиқилди. Ҳакам ҳеч нарса бўлмаганини билдирди.
10. Жепаров Аҳмадалиевни ушлаб қолиб, очиқчасига қоидани бузди.
8. Зарба! Облақулов қанотдан ичкарига кириб бориб ўнг оёқда зарба берди, Абдунабиев ўз ўрнида!
6. Ууух! Облақуловдан пас қабул қилиб олган Абдураҳмонов қулай нуқтадан ноаниқ зарба йўллади, унинг шериги Амонов пас берилмагани учун эътироз билдирмоқда.
5. Майдон марказида Думбуя Муқумжонов билан тўқнашиб кетди, ҳакам жарима зарбаси белгилади.
2. Сентоку жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва хавфли вазият ҳосил қилишга уринди, унинг пасидан кейин Михаил Штефан тўпни узоқлаштирди.
1. Учрашув бошланди!



