UZ

Сўнгги янгиликлар

12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  3 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  0 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  0 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  8 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  9 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1

"Севилья" — МЮ. Сайтимиз ходимларидан ўйин натижасининг таҳлилий тахмини Янгиликлар

"Севилья" — МЮ. Сайтимиз ходимларидан ўйин натижасининг таҳлилий тахмини

Бугун Европа Лигасининг биринчи финалчиси номига аниқлик киритилади. Ходимларимиз ушбу ўйин натижасини тахмин қилиб кўришди.

Омонжон Тўхтамирзаев — Европа Лигасида "Севилья" ўзини қанчалар эркин ҳис қилиши сир эмас. Мана бу сафар ҳам Лопетеги қўл остида жамоа ишонч билан олдинга ҳаракат қилмоқда.
"Севилья" "Вуверхэмптон"дан аввал "Рома"га қарши қандай ( ғалаба ҳам эмас) ўйнагани шахсан мени ижобий маънода ажаблантирди. Испанлар рестардан кейин яхши формада бўлган римликларга умуман имкон қолдиришмади. Инглизларга қарши ўйинда ҳам устунлик тўлиқлигича "Севилья" томонида эди ва охирги дақиқаларда улар ниятларига етишди.
Менимча ҳозир "Севилья" "Манчестер Юнайтед"дан ҳам яхшироқ спорт формасида. МЮнинг ўйини Фернандеш келгач, анча ўзгарди, лекин оғир тақвим туфайлими ёки бошқа, стабиллик ҳали юқори даражада эмасдек.
"Севилья"да шунингдек захирадан тушиб, ўйинни сезиларли равишда кучайтира оладиган йигитлар бор. "Қизил иблислар"дан доим кўпроғини кутишга Фергюсон давридан ўрганиб қолганмиз, лекин мана бир неча йилдирки жамоа аввалги даражасига чиқиб олиши қийин бўлмоқда. Испанларда эса таркиб ва ўйинндаги баланс кўпчиликнинг эътиборига тушиб улгурди. Ҳужумдаги Окампос, Сусо, Эн-Несери ишонч билан ҳаракат қилиб, мунтазам равишда гол ураётгани билан бирга ҳимояда Диего Карлос, Жюль Кунде, Серхио Регилон ва ҳеч қаримайдиган Хесус Навас қандай ҳаракат қилаётгани ҳам тақсинга лойиқ. 5 ўйиндан буён гол қўйиб юбормаётган "Севилья" ҳимоя чизиғи вакиллари ҳужумда ҳам фаол бўлишга улгурмоқда.
МЮ тажрибалироқ деб ҳисоблансада, бугун ҳам ўйин борасида, ҳам ҳисобда "Севилья"нинг устунлигини кутяпман.

Абдулазиз Искандаров Ҳозирги "Севилья" менга бир вақтлар Унаи Эмери бошқарган жамоани эслатмоқда. Хулен Лопетеги жамоанинг услубига туша олди ва шунинг ҳисобига муваффақиятлар сари етакламоқда. МЮдан эса нимадир кутса бўлади, Сульшер ўтган давр мобайнида МЮнинг аввалги мавқейини тиклашга ҳаракат қилди ва жамоа узоқ вақтдан сўнг Англия Премьер Лигасида совриндорлар қаторидан жой олди. Лекин, Европа Лигаси даражаси бошқа, савия бошқа. "Севилья"  бир неча мавсум олдин Жозе Мауриньо бошчилигидаги МЮни мағлуб этган эди, ўшанда Бен Йеддер ажойиб ўйин намойиш қилгани эсимда. Бу сафар ҳам "Севилья"нинг имкониятларини юқори баҳолайман 2:1.

Миржалол Норматов Бугун прагматик ва бироз зерикарли ўйин кўрсак керак. Ҳозирча аниқ бир фикр билдириш қийин. "Севилья" Европа лигасининг "қироли" ҳисобланади. Шундай бўлса ҳам "Манчестер Юнайтед"нинг кичик ҳисобдаги ғалабасини тахмин қиляпман - 1:0 ёки 2:1.

Шерзод Нурматов — Охирги ўйинлардан келиб чиқсак, МЮ бугун ғалаба қозонишига одам ишонгиси келмайди. МЮ муҳим ўйинларда ўзини кўрсатади, деган фактор иш бермаслиги мумкин, чунки ҳозирги "Севилья" кучли кўринмоқда. МЮда кўп нарса Погбанинг марказни назоратга олиши, заргарона пас узатишлари ва Фернандешнинг маҳоратига боғлиқдек туюляпти.
"Севилья"нинг устун жиҳати, ҳимоя шунчаки "бетон" ҳимоя, муаммо йўқ. Қўшимчасига Банеганинг тажрибаси ва Окампоснинг айни пайтдаги спорт формаси клубга катта кўмак беради.
Тахминимча, якунда испанлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишади.

Нарзулла Сайдуллаев — Олдинги тахминларимнинг жуда кўпи тескари чиқди. Шу боис бугун "Манчестер Юнайтед"нинг ишончли ғалабасини тахмин қиламан - 2:0.

Шаҳбоз Беғамов — Таркиб бўйича МЮ жуда кучли, "Севилья" эса жамоавий ўйинда улардан устунроқ. Футболда жамоавий ўйин ва учрашувга тўғри ёндашув муҳим. "Севилья" Европа лигасида ғолиб чиқиш бўйича мутахассис жамоага айланган. МЮ учун ҳам бу мусобақа жамоанинг янги даврида улкан муваффақиятга айланиб турибди. Об-ҳаво бегона эмас.
Сульшер ротацияга нўноқроқ, халқаро майдонда ҳали “хом” мураббий. Қуръа омадли келиб аранг ярим финалга чиқди, назаримда. Эътиборга молик жиҳат, МЮ ўзаро учрашувларда "Севилья"ни мағлуб этмаган, бугунги рақиби эса бу ишни ЕЧЛда аъло тарзда уддалаган.
Кеча ҳамшаҳарлари "Сити" ҳам "Лион"га қарши тўқнашувида ўзаро ўйинлари тарихини янгилолмагани сингари, Манчестернинг иккинчи жамоаси ҳам буни уддалашига ишонч кам.
Финал афишаси учун "Интер" — МЮ беллашуви Европа лигасини безарди, масалан. Лекин футболда доим номлар эмас, айни кунда кучли жамоалар зафар қучади. Муносиблар эса финишгача келади.
Ҳисобни тахмин қилмайман, якуний натижа "Севилья" фойдасига бўлиши ҳақиқатга яқинроқ.

Фахриддин Рўзиев — айни пайтда ўйиндан бошқа барча жабаҳаларда МЮ "Севилья"дан устун ҳисобланади. Аслида, "қизил иблислар"да мавжуд имкониятларга эга жамоаларнинг Европа Лигасида иштирок этиши уятдир. "Копенгаген"дан аранг ўтиб олган инглиз клуби йўлнинг охирига етиб келди, назаримда. Андалусияликлар финалга муносиброқ. Буни майдонда ҳам исботлашларига ишонаман.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика