"Севилья" "Монако" ҳимоячиси билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда

Alisher
15 июн 2022, 11:15
"Севилья" "Монако" ҳимоячиси Бенуа Бадиашилега қизиқмоқда.

Испан клуби 21 ёшли француз борасида ёзги трансфер ойнасида расмий таклиф тайёрламоқда. Футболчи "Астон Вилла"га ўтган Диего Карлоснинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Бадиашиле 2021/22 йилги мавсум "Монако" таркибида 34та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Transfermarkt ҳимоячини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: rmcsport.bfmtv.com