Сэвиж: "Тоттенхэм" бошқа томонга ҳаракатланмоқда ва кучли тўртликка кира олмаслиги мумкин"
24 дек 2016 16:47
Янгиликлар
Сэвиж: "Тоттенхэм" бошқа томонга ҳаракатланмоқда ва кучли тўртликка кира олмаслиги мумкин"
"Бирмингем", "Блэкберн", "Лестер Сити" собиқ футболчиси Робби Севиж "Тоттенхэм"нинг жорий мавсумдаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди.
"Тоттенхэм" бошқа томонга ҳаракатланмоқда. Ўтган мавсум АПЛда чемпионлик учун курашганлар ҳозир кучли тўртликка кира олмаслиги мумкин. Ёзда улар Мусса Сиссоко ва Винсент Янссен учун 50 млн. фунт сарфлашди, улар эса ўзини кўрсата олгани йўқ. Жамоа "Монако", "Байер" ва ЦСКА бор Чемпионлар лигаси гуруҳида қолиб кетди" - дейди Сэвиж.
Фикрлар