Собиқ футболчи Онананинг хатоси ҳақида: "Бу дахшатли хато!"
13 дек 2024 01:25
Янгиликлар
Собиқ футболчи Онананинг хатоси ҳақида: "Бу дахшатли хато!"
МЮ тарбияланувчиси, Уэльс термаси собиқ футболчиси Робби Сэвиж манкунианликлар посбони Андре Онананинг бугунги ўйиндаги хатоси ҳақида гапирди.
"Виктория"га қарши учрашувнинг 48-дақиқасида посбон шеригига тўп ошириш чоғида хатоликка йўл қўйди ва тўпни рақиблари олиб қўйиб, дарвозани ишғол қилишди. Чехлар якунда ҳисобдаги устунликни сақлаб қола олишмади. Расмус Хойлунднинг дубли МЮга ғалаба келтирди.
"Бундай паслар ўтмайди, прессингга қаранг. Онана шунда ҳам пас ўйнагиси келди ва дахшатли пас амалга оширди. Рақиб эса тузоқ қўйди - ажойиб хийла. Видра бу нуқтадан гол урмаслиги мумкин эмасди.
Гап тизимда эмас, қарорни чиқарадиган одамларда", - деди Сэвиж.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар