Робби Сэвиж: “Ўйлашимча, МЮ “Манчестер Сити”дан ўзиб кетади”

Aslanov Jasurbek
17 дек 2016, 01:18
Уэльс терма жамоаси собиқ футболчиси Робби Сэвиж Англия чемпионати ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Охирги олти ҳафтада “қизил иблислар” менда “Манчестер Сити”га қараганда яхши таассурот қолдирди. “Шаҳарликлар” ажойиб стартдан кейин нимагадир тўхтаб қолишди. Мен МЮ бу йил чемпион бўлади деб ўйлагандим. Аммо “Челси” билан орадаги фарқ жуда катта ва уларни ортда қолдириш эхтимоли жуда кам. 

Лекин Моуриньонинг “қора кун”лари ортда қолди, деб ўйлайман. МЮ 6-7 ўйинли ғалабали серияларни бошлашига ишонаман. Гарчи улар чемпион бўла олишмасада, жадвалда “шаҳарликлар”ни ортда  қолдиришларига ишонаман”, дейди Сэвиж

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›