

“Месси гол урадими ёки йўқми менга умуман фарқи йўқ. Агар у гол урганда, албатта яхши бўларди, аммо гол уролмаслиги ҳам мени заррача хавотирга солмайди.
Бундай ҳолат Леодан бошқа ҳар қандай футболчида ҳам содир бўлиши мумкин. Муҳими унда гол уриш учун вазиятлар бўлаяпти. Лео 14 йилдан буён голлар уриб келмоқда. Агарки унда ҳозир кам гол ураётган даври бўлсада, бу муҳим эмас”, дейди Сетьен.



