

Бу ҳақда "ESPN" хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, ўйин давомида Месси Куинн Салливан билан жанжал марказида бўлиб қолган ва рақибининг бошига кафти билан урган. Кейинчалик Фрэй ва Салливан иштирокида яна бир эпизод юз берди, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Каван Салливан ва Янник Брайт даҳанаки жанг ташкил қилишди, шундан сўнг иккаласи ҳам майдондан четлатилди.
Мустақил комиссия ўйин эпизодларини қайта кўриб чиқди. Каван Салливаннинг қизил карточкаси бир овоздан бекор қилинди, Месси ва Фрэй эса жаримага тортилди. Жарима миқдори ошкор қилинмаяпти.



