

Кўк-анорранглилар бош мураббийи Кике Сетьен кейинги мавсумда 22 ёшли футболчини асосий таркибга жалб этмоқчи.
Аммо севиляликлар ҳам футболчининг ижара муддатини янада узайтириш ниятида. Футболчи мунтазам равишда “Бетис” таркибида майдонга тушиб келмоқда. Шу сабаб “Бетис” раҳбарияти Аленьяни яна бир мавсум ўз сафида сақлаб қолиш ниятида.
Футболчи “Бетис” сафида Ла Лига баҳсларида саккизта учрашувда майдонга тушган.



