UZ

Сўнгги янгиликлар

12:26Дэвис "Реал" олдига шарт қўйди  0 12:18Рубен Аморим: "МЮ илк кунлардан қўрқмасдан ўйнаши керак"  0 10:54Гвардиоланинг «Манчестер Сити»даги келажаги маълум  4 10:22Кеча дубль қайд этган Роналду қачон фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди  12 09:47Анчелотти истеъфога чиқарилса, унинг ўрнига «Реал»да вақтинчалик мураббий ким бўлиши маълум  5 09:10Жалолиддин Машарипов: «Ҳали ўйин тугамади...»  46 08:19Криштиану Роналду яна бир рекордни янгилади  22 07:48«Барселона»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  8 03:40ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Гуруҳлардаги ҳолат ва мураббийлар фикри   21 02:52Миллатлар лигаси. Роналду 910-голини урди, Испанияда ғалаба, "Титанлар жанги"да дуранг ва бошқа натижалар  5 02:05Ўртоқлик ўйини. Моуринью жамоаси "Зенит"ни мағлуб қилди  0 00:47Расман: Поль Погба энди жамоасиз  1 00:25Франциянинг 7 карра чемпиони 2-лигага тушириб юборилди  10 00:10Миллатлар лигаси. Португалия - Польша ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  1 23:55Бруней бош мураббийи: "Бу шармандали мағлубият эмас"  1

Серхио Рамоснинг ҳаёт қоидалари Янгиликлар

Серхио Рамоснинг ҳаёт қоидалари

Ўлимга таҳдид, Мессини энг зўри деб тан олиши, Пике билан муносабати, ПСЖдаги мақсади ва бошқа қизиқарли фикрлар ўрин олган.

Яқинда узоқ йиллик фаолиятидан сўнг испаниялик ҳимоячи Мадриднинг "Реал" клуби билан хайрлашди. Футболчи Франциянинг ПСЖ клуби билан икки йиллик шартнома имзолади.

Футболчининг турли йилларда билдирган сара фикрларини келтириб ўтамиз.

Довюраклик ҳақида

"Дунё жасур одамларга бўйсунади. Агар ҳаракат қилмасанг, ҳеч нарса ололмайсан. Агар таваккал қилсанг, бор-будингдан айрилишинг ёки ғалаба қозонишинг мумкин. Ким нима деса десин, барибир муваффақият қозониш эҳтимоли юқори. Менимча, инсон қийин пайтларда ўзини яхшироқ англаши, стресс вазиятлардан чиқа олиши уни янада кучлироқ қилади".

Ўз голлари ҳақида

"Гол урганимда, уларни ўзим ёқтирган инсонларга бағишлайман".

2018 йилги Чемпионлар Лигаси финали ҳақида

"Ҳамма Чемпионлар Лигаси финалини эслайди, аммо ҳеч ким менинг оилам ва болаларимга ўлим билан таҳдид қилишганини эсламайди".

"Салоҳнинг жароҳати? Бу мени безовта қилмайди. Мен унга атайин жароҳат етказишни хоҳламаганман, чунки виждоним тоза. Мухлисларнинг реакцияси менга ҳеч қандай таъсир қилмайди".

Ўзи ҳақида

"Мен ҳар ўйиндан кейин 3,2 килограмм вазн ташлайман. Учрашувдан кейин 2,5 литр изотоник ичаман. Бу тез тикланишим учун керак".

"Мен доимо мотивация манбаини излайман, доимо ўз олдимга мақсад қўйганман ва уларга эришишга ҳаракат қилганман".

Эгоистлик ҳақида

"Менимча, эгоист бўлиш керакмас, балки жамоа ҳақида ўйлаш керак".

Масъулият тўғрисида

"Майдонга чиққанингизда, ҳар қандай масъулиятни ўз зиммангизга олишга тайёр бўлишингиз керак. Лекин футболда баъзида омад юз ўгиришини ёдда тутишингиз керак. Сиз шунчаки хатоларни тўғри қабул қилишингиз ва уларга фалсафий ечим топишингиз лозим, улар онгингизда ўрнашиб олмасликлари керак. Карьерам давомида ҳар доим ўзимни тушунишга қодир бўлганман, лекин масъулият ҳам омадга муҳтождир".

"Реал Мадрид" ҳақида

"Ҳеч ким клубдан устун бўлолмайди. Нима бўлишидан қатъий назар, "Реал Мадрид" ўз ҳаётини давом эттиради".

"Реал Мадрид" таркибида бўлишни истаганлар учун эшиклар доимо очиқ. Ҳеч бир футболчи "Реал"дан кўра муҳимроқ бўлмайди.

"Жамоамизда оилавий муҳит мавжуд".

"Биз доим футболчиларимиз ўзларини уйдагидек ҳис қилишларини истаймиз".

"Бизнинг тарихимиз ва логотипимиз бизни охиригача курашишга мажбур қилади".

"Мен ушбу "Реал" тимсоли ва либоси учун жон беришга тайёрман"

Месси ҳақида

"Аргентиналиклар ўз тарихидаги энг яхши футболчи деб Марадонани таъкидлашади. Мен учун эса — Месси".

"Лео ҳайратланарли ва ноёб футболчи. Аргентина усиз заифдир, жамоа Месси билан кучлироқ".

"Йиллар давомида биз Лионель Мессидан азият чекдик. Эҳтимол, агарда у "Барcелона" таркибида таркибида бўлмаганида, биз кўпроқ унвонларни ютишимиз мумкин эди".

"Мен энг зўр футболчилар билан ўйнашни севаман. Лео — дунёдаги энг кучли футболчилардан биридир. Унга жамоамда доим жой топилади".

Кумирлар ҳақида

"Мен ҳавас қилган футболчилар бор, уларнинг ўйинлари ва майдон ташқарисидаги хатти-ҳаракатлари мени илҳомлантирган. Болалигимдан бери Паоло Мальдини, Фернандо Йерро, кейин эса — Карлес Пуйолнинг ўйинлари мени ҳайратга солган.

"Агар ўзим билан бирга ўйнаган лидерлар ҳақида гапирадиган бўлсам, улар сафига Хави Наварро, Пабло Альфаро ва Хосе Приетони киритиш мумкин. Уларнинг ҳозирги ёш авлод учун намуна бўлишига ишонаман".

VAR ҳақида

"Мен VAR тарафдориман. Сиз офсайддан гол уриб, ғалаба қозонишингиз мумкин эмас. Ўйиндан ташқари ҳолатдаги гол ёки ёлғондакам пенальти ишлаган ҳолда ғалаба қозона олмайсиз. Бу борада тизим ёрдам бериши мумкин. Ҳадемай ундан фойдаланишга одатланиб қоламиз".

Майдондаги кескинлик ҳақида

"Мен нозик эмасман ва майдонда дадил ўйнашга уринаман, аммо ҳакамлар мен ҳақимда нотўғри тушунчага боришади. Менга, яъни Серхио Рамосга сариқ карточка кўрсатиш осонлигини тез-тез пайқайман".  

Ҳакамлик ҳақида

"Ҳакамлик ҳақида қанча кўп гапирсак, шунчалик ёмонроқ бўлади"

Меҳнатсеварлик ҳақида

"Омадга ҳар кун ўзни фидо қилган ҳолда меҳнат орқали эришиш керак. Футбол учун болалигимдан воз кечишимга тўғри келган".

"Фаолиятимни яқин орада якунламайман деб ўйлайман. Бу шунчаки шахсий қарор, ўйлашимча, танам қачон карьерамни тугатишим керак эканлигини сезади. Кейинчалик бу содир бўлади".

"2026 йилда Мексика, Канада ва АҚШда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида ўйнашим мумкин. Шунда мен олтита Жаҳон чемпионатида иштирок этишга муваффақ бўлган ягона футболчи бўламан. Бу ҳақда тўлиб-тошиб гапираман"

Зидан ҳақида

"Яхши футболчилар камдан-кам ҳолларда яхши мураббийга айланади, аммо Зидан ҳар иккисида ҳам муваффақият қозона олди".

Испания мадҳияси ҳақида

"Испаниялик сифатида Каталония ҳақида эмас, балки мадҳиямизда сўз йўқлиги ҳақида кўпроқ ташвишланаман. Мадҳиямизда сўзлар бўлишини истайман, чунки бошқалар жамоалар ўз мадҳиясини айтганда, куч олаётгандек туюлади".

"Бу ўзгача куй. Мадҳия янграганда доимо осмонга қарайман. Бу мен учун жуда муҳим лаҳза. Мен бобом ва бувим, оилам, дўстларим ва Антонио Пуэртани эслайман".  

Пике ҳақида

"Биз феъл-атворимиз, менталитетимиз ва фикрлаш тарзимизга қарамай, жуда яхши муносабатдамиз. Гарчи биз бир қайиқда ва бир йўналишда сузаётган бўлсак ҳам, ўзимиз хоҳлаган нарсани ўйлашимиз мумкин".

"Бизда ҳаммаси жойида. Биз дўстмиз ва бў дўстлик йилдан-йилга кучаймоқда".

Оила ҳақида

"Мен бир оилали одамман, эҳтимол, романтикдирман. Оила мен учун энг муҳим нарса. Бахтнинг барча тушунчалари оилам билан боғлиқ".

"Олтин тўп" ҳақида

"Фаолиятим давомида кўп нарсаларга эришдим ва агарда мени "Олтин тўп" билан мукофотлашса, бу тарихий лаҳза бўлади".

Испания чемпионати ҳақида

"Ла Лига — дунёдаги энг кучли ва энг қийин чемпионат".

Иримлар ҳақида

"Менда жуда кўп иримлар бор. Масалан, мен анча вақт илгари сочимни калталатишга қарор қилгандим, аммо буни Жанубий Африкадаги Жаҳон чемпионатидан олдин қилолмадим, чунки Австрия ва Швейцариядаги Европа чемпионатида узун сочлар билан ўйнаганман ва якунда ғолиб чиққанмиз.

Мен ҳар доим майдонга чап оёғим билан қадам қўяман ва биринчи навбатда ўнг оёқ бутсамни боғлайман, бобом ва бувимга ибодат қиламан. Аммо мен Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанимдан кейин кўп урф-одатлардан воз кечдим, ўзимни бир оз ўзгартиришга қарор қилдим".

Евро-2020 йўлланмаси ҳақида

"Жамоамга ёрдам бера олмаганим ҳамда Испания таркибида ўйнамаганим менга азоб беради. Аммо бу ҳолатда дам олиш, тўлиқ тикланиш ва кейинги мавсумга тайёргарлик кўриш яхшироқдир".

Олдинги мавсумдаги жароҳатлар ҳақида

"Агар мени безовта қиладиган нарса бўлса, бу мавсумдаги жамоа тақдирини белгилаб берадиган қийин ўйинларда уларга ёрдам бера олмаслик ҳисобланади".

ПСЖ ҳақида

"Албатта, ПСЖ билан ЕЧЛни ютишни истайман. Бу барчанинг мақсади. Мен 51 йил давомида ЕЧЛ ютмаган клубга келдим ва бу ерда тарихий натижа қайд этишни ва клуб зарварақларида қолишни истайман.

Агарда бошқа томондан олиб қаралса, бешинчи марта ЕЧЛни ютиш ҳам жуда катта натижа ҳисобланади".


Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика