Серхио Рамос: «Реал»да биз пиёдалармиз, Перес – қирол»

Narzulla Saydullayev
21 дек 2015, 10:00
«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос Мадрид клубининг ўйини ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Флорентино Перес ҳақида

Агар Перес Бенитес барча муаммоларни ҳал қилади деса, демак шундай. Биз бу ерда пиёдалармиз, Перес – қирол.

«Райо»га қарши ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасидаги ҳуштакбозлик ҳақида

Агар сен дастлабки 10 дақиқада «Райо»га ютқазаётган бўлсанг, мухлисларимиз биздан нимадир кутишади. «Райо» ва уларнинг мураббийи билан фахрланаман. 9 киши бўлиб ўйнаган жамоани фақат олқишлаш мумкин.

Бенитес ҳақида

Барчамиз мураббийни қўллаб-қувватлаяпмиз. У ўз ғояларини бизга сингдиришга уринаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: as.com