Серхио Рамос "Барселона" билан ўйин олдидан: "Улар Ла Лига ва Чемпионлар лигаси фаворити"

Aziz Tukhtamuradov
29 сен 2023, 08:57
"Севилья" футболчиси Серхио Рамос "Барселона"га қарши бўладиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

"Қўшимча мотивация бор, ахир улар энг яхши жамоалардан бири. Бундай даражадаги рақибларга қарши ўйнаш - плюс. 

Улар ҳар бир турнирда фаворит - Ла Лига, Чемпионлар лигаси... Шунинг учун, улар устидан қозониладиган ғалаба ўзгача хисларни тақдим этади. Биз қўлимиздан келган барча ишни қилишга ҳаракат қиламиз. "Барселона" бошқа стадионда ўйнаётган бўлсада, футболчилар ўша-ўша. Жамоа вертикал футбол кўрсатади, қанотлари ҳам тезкор. Бу яхши ўйин бўлади", - деди Серхио Рамос. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca