Серхио Рамос "Audi​"нинг энг қиммат автомобилини танлади

Narzulla Saydullayev
22 фев 2019, 19:15
Мадриднинг “Реал” клуби ҳомийси бўлган Audi компанияси бир неча йилдан буён клуб аъзоларига сўнгги моделдаги автомобилларини тақдим этиб келади.

Анъанага мувофиқ бу йил ҳам “қироллик клуби” ўйинчилари ва бош мураббий Сантьяго Солари компаниянинг ўзига ёққан моделдаги автоларни танлаб олишди.

Жамоа сардори Серхио Рамос Реал автопаркидаги энг қиммат автомобил эгасига айланди. У танланган Audi А8 50 TDI маркали автонинг нархи 100 минг еврони ташкил қилади ва мазкур классдаги моделлар орасида энг яхшиси ҳисобланади.

Шунингдек, “Реал”нинг 12 нафар футболчиси ва Солари қиймати 87.950 евро турувчи қора-кулранг тусдаги Audi Q8 моделини маъқул кўришди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: marca.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›