Сервер Жепаров: "Ёшлигимда футзал ўйнаганман"
02 дек 2015 21:00
Янгиликлар
Қуръа жараёнида Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси, Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров иштирок этди. Ҳамюртимиз футзал ҳақида қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ёшлигимда футзалда ҳам ўзимни синаб кўрганман. Бироқ катта футбол менга кўпроқ ёқиб қолгани учун футболчи бўлишга қарор қилганман. Балки катта футболдаги фаолиятимни тугатгач футзал терма жамоасида ўйнарман", - дейди Жепаров.
Эслатиб ўтамиз, 2016 февраль ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ливан, Қирғизистон ва Саудия Арабистони билан бир гуруҳда кураш олиб боради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар