

Сервер Жепаров арча олдида суратга тушиб, уни ижтимоий тармоққа жойлади. Бироздан сўнг Йон Нам Ким ҳамюртимиздан қайси клубда ўйнаётганлигини сўради, Жепаров эса қуйидагича жавоб берди: "Таклифларни кутяпман, агар улар бўлмаса, янги мавсумни Тошкентнинг "Локомотив" клубида ўтказаман".




