UZ

Сўнгги янгиликлар

21:48Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  4 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  0 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  9 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  2 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  5 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  14 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  19 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  6 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  7

Сервер Жепаров: "Ўтган сафар мундиалга йўлланма олишга жуда яқин келгандик" Янгиликлар

Сервер Жепаров: "Ўтган сафар мундиалга йўлланма олишга жуда яқин келгандик"

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров бу сафарги мундиалга "чипта" олишимизга ишонмоқда.


"Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаганимиздан хурсандмиз. Қилган меҳнатларимиз зое кетмади. Баҳрайнга қарши ўйинда ҳам ғалаба лойиқ эдик деб ўйлайман. Гарчи учрашув биз учун қийин кечган бўлсада, ғалабани ўз томонимизга оғдира олдик. Ушбу босқичдаги олдимизга қўйилган вазифани уддаладик ва табиийки жамоанинг кайфияти юқори даражада. Ўз уйимиздаги ўйинларда ёрқин футбол кўрсата олмаяпмиз? Менимча, бу рақиб жамоаларининг ҳимоядан ўйнаётганидан бўлса керак. Шу боисдан ҳам биз уларни ҳимоя қўрғонини ёриб ўтишда кўпроқ муаммоларга дуч келдик. Ҳар бир жамоа ўз майдонида ғалабани кўзлайди ва асосий эътиборини ҳужумга қаратади. Шу туфайли сафардаги учрашувларда эркинроқ ва самарали ўйнаймиз. Мундиал чиптаси? Нега энди йўқ? Албатта ЖЧга йўлланма олиш учун бор кучимизни сарф этамиз. Ўтган сафарги уринишда бунга жуда яқин келгандик. Бизга ўшанда фақатгина омад етишмаганди. Бу сафар олдимизда турган вазифани уддалаймиз деб ўйлайман. Орзуимизга етишиш учун қаттиқ курашамиз", - деди Сервер Жепаров.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика