

"Нима ҳам дейиш мумкин? Албатта аламли мағлубият. Футболчилар чиройли футбол кўрсатишга ҳаракат қилишди. Лекин айрим вазиятлар борки, футбол ўйнашга тўсқинлик қилмоқда. Бундан ташқари ҳаяжон, саросима. Футбол ўйнашга қўйиб бериш керак. Шундагина мухлислар футбол учрашувларига келади. Меҳри ошади. Футболчиларда интилиш бўлади",- дейди Сервер Жепаров.
- "Локомотив"нинг Суперлигада қолиш имконияти ва турнир жадвали борасида нима дея оласиз?
- Бу футбол. Футбол интригасиз бўлмайди. Ҳаммасини вақт кўрсатади.
- "Сурхон" ўз тарихида илк бор "Локомотив"ни ютди. Рақиб ҳақида фикингиз қандай?
- Рақиб ҳақида ҳеч нарса демаган бўлардим. Фақат клубга келган айрим шахслар натижани ҳал қилиб қўйишди.



