UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  0 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  0 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  6 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  6 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  1 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  10

Сервер Жепаров: “Гуруҳимизда барча терма жамоалар кучли” Янгиликлар

Сервер Жепаров: “Гуруҳимизда барча терма жамоалар кучли”

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш учинчи гуруҳ босқичи доирасида Қатар терма жамоасини кичик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Ушбу баҳсдан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Сервер Жепаров саволларимизга жавоб берди.

-  Қатар терма жамоасига қарши учрашувдаги ғалаба нимани эвазига қўлга киритилди?

-  Қатар терма жамоасига қарши барча футболчилар бор кучи билан ўйин олиб борди. Шунинг эвазига яхши натижани қўлга киритдик. Рақибларимиз ҳам ғалаба қозониш учун ҳаракат қилишди. Аммо уларга омад етишмади, биз ажойиб ўйин кўрсатдик.

-  Сўнгги пайтларда стандарт вазиятлардан тўпни жамоадошларингизга аниқ етказиб бера олмаяпсиз. Бу нима билан боғлиқ?

-  Аввалги ўйинларни кўрган бўлсангиз тўпни жамоадошларимга аниқ етказиб бердим. Агарда сиз ўйинларимни кўрган бўлсангиз, улардан видео ролик тайёрласангиз бўлади. Мен ҳар доим ўринли танқидга яхши муносабатда бўлганман. Ҳозир мени нотўғри танқид қилаяпсиз. Менга қандай савол берсангиз шундай жавоб бераман.


-  Ҳужумда кам вазиятлар яратаяпсизлар, ёки рақиб жамоа яхши ўйин кўрсатмоқда ёки бўлмасам ҳужумчиларимиз ўз даражасида ўйнай олмаяпти. Бунга қандай фикр билдирасиз?

-  Ҳамма жамоалар ҳимояланишни ўрганиб олган. Қатарга қарши учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун кўплаб имкониятларимиз бўлди. Мана шу вазиятлардан фақат биттасидан унумли фойдаландик холос. Қатар терма жамоаси ҳам ажойиб ўйин кўрсатди.

-  Сурия терма жамоасига қарши учрашувда мағлуб бўлишингларга майдон ҳалақит қилдими?

-  Албатта, майдоннинг ҳолати жуда ҳам аянчли холатда эди. Об-ҳаво ҳам ёмон бўлди. Бу нарсани баҳона қилиб кўрсатмоқчи эмасман. Улар ҳам айнан худди шундай шароитда ҳаракат қилишди. Сурия терма жамоасига қарши учрашувда омад биздан юз ўгирди.

-  Кейинги турда гуруҳдаги кучли бўлган рақиб, Эрон терма жамоасига қарши баҳс олиб борасизлар. Сафардан ғалаба қозониб қайтишингларга ишоняпсизми?

-  Ҳамма учрашувлар қийин кечмоқда. Гуруҳимиздаги барча ўйинлар деярли 1:0 ҳисобида якунланмоқда. Бир маротаба Хитой терма жамоасига қарши учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Эрон яхши терма жамоа, ушбу терма жамоага қарши учрашув биз учун қийин кечиши турган гап. Аввалги ЖЧ саралаш босқичида уларни ўз уйида мағлубиятга учратганмиз. Барчаси ўз қўлимизда. Насиб қилса Эрондан ғалаба билан қайтамиз.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Рейтинг: -56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика