UZ

Сўнгги янгиликлар

15:56"Барселона" 100 млн. еврога харидор чиққан футболчиси билан хайрлашмоқчи  1 15:40"Фулхэм" - "Манчестер Сити". Таркиблар билан танишинг  2 15:37Суперлиганинг 7-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:12ФИНАЛ. "Йокогама Маринорс" - "Ал Айн"  7 14:56ПРЕВЬЮ. "Қизилқум" "Металлург"дан ўтган мавсум мағлубиятлари учун аламини оладими?  0 14:37Эммануэль Эмонкпайр гол урган баҳсда Ўзбекистон U14 терма жамоаси 5:0 ҳисобида ғалабага эришди  5 14:17Олли Уоткинснинг қиз ўртоғи ғирром йўл билан йигитига соврин олиб бермоқчи  5 13:53Мбаппе ПСЖ раҳбарига раҳмат айтмади. Ал Ҳелайфи уни ношукур деб ҳисоблайди  8 13:31"Невилл - Илон Маскнинг футболдаги талқини". Бартон тен Хагни МЮда яна бир мавсум қолдиришга чақирган Гарини танқид қилди  6 13:19ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" олимпиячилар имтиҳонидан ўта оладими?  8 12:47"Ливерпуль"нинг янги устози Клоппнинг уйини ҳам эгаллайди  0 12:13Европанинг уч гранди "Сосьедад"нинг 60 млн. евролик футболчиси учун курашади  0 11:02«Ал Насср» ёзда Бундеслига афсонаси билан шартнома тузиши мумкин  7 10:37«Барселона» ҳеч қандай пулга сотилмайдиган тўрт нафар футболчининг номини маълум қилди. Рўйхатда Араухо, де Йонг йўқ  9 10:13Дэвид Бекхэм барча даврларнинг энг кучли футболчи ким деган саволга жавоб берди  40

Сервер Жепаров: "Чемпион аввалгидек олдиндан аниқ эмас. АГМКдан кўп нарса кутяпман" Янгиликлар

Сервер Жепаров: "Чемпион аввалгидек олдиндан аниқ эмас. АГМКдан кўп нарса кутяпман"

Суперлига клубларининг Туркияда олиб бораётган йиғинларида бир қатор ўзбекистонлик ва бошқа мутахассислар ҳам кўриниш бермоқда.

Куни кеча Сервер Жепаров "Навбаҳор" - "Қайрат" учрашувини бевосита стадиондан томоша қилди. Суҳбатдошимиздан жорий йилги чемпионат, терма жамоамиздаги сўнгги йиллардаги пасайиш ва бошқа саволларга жавоб олдик. 

- Сервер Решатович келинг дастлаб нейтрал шахс сифатида Суперлига қуръаси ҳақидаги фикрларингизни билдирсангиз. Илк турда қандай тўқнашувларни кутган эдингиз?

- Қуръа одатдагидек ўтди. Барча жамоалар мавсум давомида кимга қарши ва қачон ўйнашларини билиб олишди. Ҳар доим биринчи тур қизиқарли кечади. Чунки ҳамма катта футболни соғинган, катта иштиёқ билан майдонга чиқишади. 

- Биринчи турда шиддатли ўтиши кутилаётган ўйинлар сони оз эмас. Шахсан сиз учун қайси учрашув қизиқарли ўтади?

- Қолган учрашувлардан қолишмаган ҳолда "Қизилқум" - "Локомотив" ўйин жиҳатдан қизиқарлилиги йўқотмаган. Икки жамоада ҳам янги мураббий иш бошлаган. Бошқача тактика ва услубларни кўришимиз мумкин. 

- Айни пайтда гувоҳ бўлиб турганингиздек 3та жамоадан ташқари қолган клублар Анталияда тайёргарликни олиб боряпти. Бу 2022 йилги мавсумдан кўп нарса кутишимизни англатадими?

- Албатта. Боиси кўп жамоалар тенг кучга эга. Олдингидек мавсум бошланмасдан чемпион номини аниқ айта олмайсиз. Мисол учун "Пахтакор"ни олдиндан олтин медаль олишини айтишарди. Ҳозир ҳеч ким билмайди. 5-6 жамоа ўз барча томонлама ўз ҳолатини яхшилаб олган. 2022 йилда АГМКдан кўп нарса кутмоқдаман. Улар анчадан бери бирга. Охирги икки йилда барқарорликка эриша олди. Ким яхши тайёргарлик кўрса, ўша ғалаба қозонади. 

- Саволим бугунги авлод ҳақида. Нима деб ўйлайсиз яхши футболчи чиқмаяптими ёки уларни тарбиялайдиган мураббийларми?

- Ҳар бир авлодни ўзининг кучли ва кучсиз томонлари бор. Фикримча, бизнинг даврда мутахассислар кўп эди. Ҳозир нимагадир йўқ. Кузата туриб шундай ўйлайди одам. 

- Ўзбекистон терма жамоасининг охирги йиллардаги муваффақиятсизликларидан хабардорсиз. Ҳар доим нимадир етишмайди. Бу сафарги хатодан қандай хулоса чиқариш мумкин?

- Нафақат бизда, балки бундай ҳолат бошқа давлатларда ҳам кузатилмоқда. Футбол бир кундан иборат эмас. Унинг ривожланиши йилларга бориб тақалади. Демак қаердадир ниманидир унутиб қолдиряпмиз. 

- Балки Сречко Катанец бизга армон бўлиб қолаётган Жаҳон чемпионатига олиб чиқиши мумкиндир...

- Ушбу мураббий билан яқиндан суҳбатлашдим. Кучли мутахассис, деб ўйлайман. Катанец жуда тўғри гапларни айтмоқда. Шароит яратиб берадиган раҳбарият, мамлакатдаги футбол даражаси, мураббийнинг кўрсатмаларини тушунадиган футболчиларга ҳам боғлиқлик жойи бор. Барчаси занжирга ўхшаган нарса.

Абдулазиз Искандаров 

Анталия, Туркия

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика