UZ

Сўнгги янгиликлар

20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  0 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  1 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  9 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  103 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20

Сергей Тумасян: ”Металлург” бемалол бронза медаллари учун кураша олади" Янгиликлар

Сергей Тумасян: ”Металлург” бемалол бронза медаллари учун кураша олади"

Ўтган мавсумда турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаган Бекободнинг “Металлург” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бир неча кун олдин жамоани саккиз нафар футболчи тарк этгани ҳақида хабар берган эдик. Афтидан ўтган мавсум ҳаракат қилган россиялик Сергей Тумасян ҳам бекободликлар билан хайрлашган кўринади. Буни клуб матбуот ҳизмати ҳам тасдиқлади. Барчасига ойдинлик киритиш мақсадида футболчи билан боғландик.

- “Металлург” янги мавсумга ҳозирлик кўрмоқда. Таркибда ҳам ўзгаришлар етарлича. Бироқ, дастлабки йиғинда сиз кўриниш бермадингиз...
- Ҳа. Ҳозирда жамоа билан бирга эмасман. Бу ҳақиқат. Мавсум ниҳоясига етгач юртимга жўнаб кетдим. Ростовда истиқомат қилмоқдаман. Оилам даврасида ҳордиқ чиқаряпман. Футболчи вақтида дам олишни билиши лозим. Жамоани илиқ хотиралар билан тарк этдим.

- Ўтган йилги фаолиятингизда илк бор Ўзбекистон чемпионатида тўп тепдингиз. Таассуротлар қандай бўлди?
- Мавсумни яхши якунлаб олдик. Кучли бешликдан жой олдик. Лекин, доим бундан кўпроғига интилишимиз керак. Агарда жамоа ўтган мавсумда тўп тепган футболчиларини, умумий қилиб айтганда ўзагини сақлаб қолса бемалол бронза медаллари учун кураша олади. Ички чемпионат баҳслари менга манзур келди. Бу ерда ишқибозлар футболни севишади. Мен “Металлург” жамоаси мухлисларига ва ходимларига алоҳида миннатдорчилик билдираман.

- Клубдаги шароитлар сизни қониқтирдими?
- Машғулот ўтказиш ва ўйинга тайёргарлик кўриш учун яхши шароитлар яратиб берилди.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика