

- Қийин ўйин бўлишини билардик. Рақиб ҳимоядан ўйнади. Бундай ҳолатда иккинчи жамоага осон бўлмайди. Бизда гол уриш учун имкониятлар бўлди. Аммо уларнинг биттасидан фойдаландик. Энг асосийси чемпионатни ғалаба билан бошладик. Шахсан мен учун бу жуда муҳим. Биринчи тур ҳар доим ҳаяжонли бўлади. Айтишадику, қандай бошласанг шундай давом эттирасан деб. Умид қиламанки, кейинги учрашувларда ҳам мухлисларимизни хурсанд қилишда давом этамиз. Кейинги турни “Олмалиқ” жамоасига қарши меҳмонда ўтказамиз. У ерда ҳам бизни осон ўйин кутмаяпти, - дейди Сергей Иванович.
(TAS-IX)
(TAS-IX эмас)
"Бунёдкор" матбуот-хизмати



