UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  10 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  5 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  37 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  4 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Сергей Лушчан: "Бу ғалаба жамоамизга олдинга қараб ишлаш ва ривожланиш учун туртки беради" Янгиликлар

Сергей Лушчан: "Бу ғалаба жамоамизга олдинга қараб ишлаш ва ривожланиш учун туртки беради"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Андижон" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан сўнг "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Қийин баҳсни ўтказдик. "Андижон" билан доим қийин бўлган. Бир ярим йилдан бери Наманганда ишлаб келяпман ва бу орада "Андижон"га қарши нечта учрашув ўтказган бўлсак, ҳеч бири осон кечмаган. Дерби ўз номи билан дерби. Футболчиларга раҳмат, бугунги кўрсатмаларни 90 фоизга тўғри бажаришди. Кетма-кет иккита дурангдан сўнг ютганимиз яхши бўлди. Ўйлайманки, бу ғалаба жамоамизга олдинга қараб ишлаш ва ривожланиш учун туртки беради. Рақибнинг бир нечта ҳужумларини тўхатиб қолдик. Албатта, ўзимиз ҳужумга кўп ўтмадик, лекин ижобий натижа қайд эта олдик. Қўлга киритилган ғалаба билан футболчиларимизни ва мухлисларни табриклайман.

- Ўтган тур "Сўғдиёна" билан ўйинни асосий таркибда бошлаган футболчилардан бир нечтаси бугун асосий таркибда ўйнамади. Бу нима билан боғлиқ?

- Аввалги ўйиндан кейин ҳам айтгандим, биз ёзги йиғинни кўнгилдагидек ўтказа олмадик. Қарийб 70 фоиз ўйинчимиз йиғинда иштирок этмади. Легионерлар иккинчи давра стартига беш кун қолганда, Жиянов билан Мирсаидов 4 кун қолганда сафимизга қўшилишди. Бу эса машғулотларда ўз таъсирини кўрсатди. Ҳозирги пайтга келиб ҳамма машғулотларда қатнашяпти ва ўзини кўрсатишга ҳаракат қиляпти. Қўшимча машқлар бажаришяпти. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз деб умид қиламан. Болтабоев ҳам энди-энди жамоага киришиб кетяпти. "Сўғдиёна" билан кечадиган Кубок ўйинигача ҳамма яхши формада бўлади деб ўйлайман. 

- Ўйиндан қониқдингизми?

- Ҳа, жамоамизнинг ҳаракатидан қониқдим. Айтиб ўтанимдек, футболчилар кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Чиройли гол ҳам урдик. Биз ҳозир жамоа тузиш ва шакллантириш устида иш олиб боряпмиз. Оғир ўйинлар орқали бунга эришамиз.

- Жамоа сардори Азим Аҳмедов нима учун майдонга тушмаяпти?

- Бу рақобат билан боғлиқ. Албатта, Азим Аҳмедов кучли футболчи, у нафақат майдонда, балки жамоадошлари орасида ҳам етакчи. Лекин ҳимоя чизиғимизда бразилияликлар яхшироқ кўринмоқда. Улардан кимдир сафдан чиқса, Азим ўрнини тўлдиради. Бир томондан захира ўриндиғимизда шундай ўйинчи борлиги яхши, чунки исталган пайт майдонга тушириб фойдалана оламиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика