Сергей Лушан: “Эгаллаган ўрнимиз ҳозирги таркибимиз учун ёмон натижа эмас”

Narzulla Saydullayev
23 ноя 2016, 17:41
“Бунёдкор” – “Локомотив” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

- Гол ўтказиб юбордик ва мағлубиятга учрадик. Бизда рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун имкониятлар бўлганди. Афсуски, улардан фойдалана олмадик. Чемпионатни иккинчи поғонада якунладик. Ўйлайманки, ушбу таркиб учун бу кўрсаткичимиз ёмон эмас. Агар йирик ютуқларга эришмоқчи бўлсак, камида учта юқори маҳоратли футболчи олиб келишимиз керак бўлади. Бу ўйин ортда қолди, энди кубок доирасидаги баҳсга эътибор қаратишимиз лозим, - дейди Сергей Иванович.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com