UZ

Сўнгги янгиликлар

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

Сергей Лушан: "Ал Наср" билан ўйинга ҳар томонлама тайёрмиз" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Ал Наср" билан ўйинга ҳар томонлама тайёрмиз"

Осиё чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган "Ал Наср" - "Бунёдкор" ўртасидаги ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида "қалдирғочлар" мураббийи Сергей Лушан ва ярим ҳимоячи Шакер Зуаги иштирок этди.

Сергей Лушан: - Эртага бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Ростини айтсам, чиройли ва сифатли футбол кутяпман. Рақиб қандай ўйин кўрсатишини олдиндан билмайман. Бироқ "Бунёдкор" чиройли ўйин намойиш этишга ҳаракат қилади. "Бунёдкор" учун мавсумни энди бошланаётганини умуман аҳамияти йўқ. Биз буни олдиндан билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўрганмиз. Саудия Арабистонига келишимиздан олдин 13та ўйин ўтказдик. Эртанги баҳсга ҳар томонлама ўйинга тайёрмиз.



- Сардор Рашидов жамоадан кетган. Унинг ўрни қанчалик билиняпти?
- Сардор Рашидов "Бунёдкор"да очилди ва ўзининг яхши сифатларини намойиш этди. Натижада хориж клублари назарига тушди. Уни клубимизда олиб бирган хизматлари учун миннатдорчилик билдирамиз. "Бунёдкор"нинг ўз танлаган йўли ва мақсади бор. Клуб ўз тарбияланувчиларига таянади. Бунинг мевасини 2015 йил якунларида кўрдик. 3та футболчимиз Осиёнинг энг яхши футболчилариниг якуний руйхатига киритилди. Бу жуда катта натижа. 2018-2020 йилларга бориб, деярли ҳамма футболчи ўз тарбияланувчиларимиз бўлади.

- "Ал Наср" бу йил яхши натижа кўрсата олмаяпти. Бу сизларга қўл келадими?
- Мен бизга осон бўлади дея олмайман. Бу жамоа жуда жиддий клуб. ОЧЛда кучсиз жамоа йўқ, Ўтган йили "Ал Наср" биринчи ўринда кетаётганида бу ердан дуранг билан қайтгандик. Эртага қандай натижа бўлишини вақт кўрсатади.

- Терма жамоа миқиёсида Ўзбекистон анча кучли. Бироқ ўзбек жамоалари негадир Саудия Арабистони клубларини енга олишмаяпти. Бунинг сабаби нимада?
- Ҳайронман. Бунгача ютмаган бўлсак, энди ютиш вақти келди.

Шакер Зуаги: - Тайёргарлигимиз яхши бўлди. Мақсадимиз ортга ғалаба билан қайтиш, "Ал Наср" жуда кучли клуб. Лекин биз улардан кам эмасмиз, буни эртага исботламоқчимиз. Ўзбекистонда спортни хусусан футболни ривожлантириш учун катта ҳажмдаги ишлар қилинмоқда. "Бунёдкор" футбол мактаби ҳақида ҳар қанча гапирсак кам. Биз академияда тарбия топаётган ёшлар билан натижаларга эришмоқчимиз.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика