Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"
22 июн 03:46
Янгиликлар
Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"
— Ўйин қийин ўтди. Тезкор гол урдик, аммо шундан сўнг бироз хотиржамликка берилдик. Фойдала олмаган вазиятларимиз ҳам бўлди. Яхши, ёш ва ҳаракатчан жамоа. Биз учун ҳозирда натижа муҳим эди. Энди буёғига олға ҳаракат қиламиз.
— Вақтни чўздинглар.
— Жароҳатлар, алмаштиришлар бўлди. Биз вақтни чўзмадик, бундай нарса бўлгани йўқ.
— Режаларингиз қандай?
— Биринчи давра якунланиб олсин. Албатта, тайёргарлик бўлади. Таркибни кучайтириш ҳам амалга оширилади. Бизнинг энг катта муаммоимиз вазиятлардан фойдаланишдир.
— Бугунги ўйинда шогирдларингизда кўрмаган нарсангиз?
— Агар ўйинчи тўлиқ борини бериш билан ҳаракат қилса, ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Ҳамма ҳаракат қилди. Натижага эришдик, агар тескариси бўлганда бошқача бўларди. Йигитлар ва бугун ўйинга келган мухлисларга раҳмат.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар