UZ

Сўнгги янгиликлар

12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  2 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  17 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  12 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  18

Сергей Кучеренко: "Ҳомийлардан, футболимиз мутасаддиларидан "Насаф" тақдирига бефарқ бўлмасликларини сўраб қоламан" Янгиликлар

Сергей Кучеренко: "Ҳомийлардан, футболимиз мутасаддиларидан "Насаф" тақдирига бефарқ бўлмасликларини сўраб қоламан"

"Насаф" бош директори Сергей Кучеренко клубга оид воқеаларга ўз муносабатини билдирди.

"Авваламбор Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги мураббийлар штабига, футболчиларимизга ҳозирги қийин вазиятга қарамасдан ўз фаолиятларини олиб бораётганлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман ва уларнинг меҳнатларини қадрлайман. Ҳозирги кунда пандемия туфайли нафақат бизда балки бутун дунёда ҳам қийин вазият. 

Шундай мураккаб ҳолатда ҳам бизга ишонган, қўллаб-қувватлаб турган жамоамизнинг содиқ мухлисларига ҳам алоҳида ташаккур деб қоламан. Қанчалик қийин бўлмасин ҳозирги кунда ҳам клубимиз ўз фалсафаси асосида фаолиятини давом эттирмоқда. Шу кеча кундузда миллий ҳамда ёшлар терма жамоасига тўққизга яқин футболчиларимиз жалб қилинди. Бундан ташқари "Насаф" футбол клубининг ўттизга яқин тарбияланувчилари турли ёш тоифасидаги терма жамоаларга номзод ҳисобланади. Бу футболчилар нафақат «Насаф» жамоасини балки Ўзбекистоннинг шаънини халқаро майдонларда ҳимоя қилишади. Агар клубимизга бўлган эътибор сусаймаса жамоамиз терма жамоаларга футболчиларни етказиб беришни кўпайтирса кўпайтирадики, асло тўхтатмайди. 

Ҳомийлардан, спорт, хусусан футболимиз мутасаддиларидан Республикада ҳар томонлама ўз ўрнига эга бўлган жамоамиз тақдирига бефарқ бўлмасликларини сўраб қоламан. "Насаф"дек ўз тарихи ва ўз фалсафасига эга бўлган клубнинг инқирози ўзбек футболи учун жуда қимматга тушиши мумкин” — дейди Сергей Кучеренко.




Реклама



Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика