UZ

Сўнгги янгиликлар

21:01МЮ Антони борасида Ла Лига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 20:35ПСЖ Jordan брендидан янги либослар тўпламини тақдим этди  0 20:11Араухонинг "Барселона"даги келажаги маълум  3 19:51"Нефтчи" назорат баҳсида Сербия клубини мағлуб этди, Искандеровдан гол  8 19:30Осиё кубоги-2025 саралаши. Ўзбекистон Кувайт дарвозасига 5та тўп киритди  1 19:18Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Манчестер Сити" клуби хўжайини билан учрашди  7 18:42"Бразилия ЖЧ-2026да Неймар учун ўйнамаса, чемпион бўла олмайди"  4 17:59Романо: "Манчестер Сити"нинг янги хариди бугун Англияга учиб боради  8 17:16Отабек Умаров ва Равшан Эрматов Миллий футбол марказидаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди  7 16:55Суперлигага қайтган "Қўқон-1912" назорат баҳсида кумуш медал соҳиби ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди  8 16:28"Динамо" БААга учиб кетди. Абрамов шогирдлари ЖАР, БАА, Россия ва Хитой клубларига қарши ўйнайди  2 16:05"Африкада бир бўлак нон учун ҳар куни эрталаб 20 миль масофани босиб ўтадиган инсонлар бор"  6 15:22"Пахтакор" Туркия йиғини доирасида Чехия клубига мағлуб бўлди  16 15:00Ўзбекистон МТЖнинг Иорданияга қарши ўйини бошланиш вақти маълум  7 14:33Тен Хаг Топ-5га қайтиши мумкин  5

Сергей Ковшов: "Кетма-кет ғалабалардан хотиржамликка берилиш керак эмас" Янгиликлар

Сергей Ковшов: "Кетма-кет ғалабалардан хотиржамликка берилиш керак эмас"

"Андижон" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Андижон” жамоаси бош мураббийи Сергей Ковшов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Бугун ғалабага лойиқ ўйин намойиш этдик ва якунда уч очкони қўлга киритдик. “Нефтчи”га қарши баҳсда футболчиларимиз кўп куч сарфлаб юборишгани барибир сезилди. Шу боис айниқса, биринчи бўлимда ўйинимиз кутилган даражада чиқмади. Ҳимояда ҳам тушунарсиз хатоларга йўл қўйдик. Яхшики, иккинчи таймда футболчилар ўзларига кела олишди. Натижада керакли голни уриб ғалаба қозондик. Муҳими уч очко қўлга киритилди.

- Бошқарувни ўз қўлингизга олганингиздан сўнг “Андижон”нинг ўйини кучайди ва керакли очколарга эришмоқда. Бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз?
- Мен ёшлар билан кўп вақт ишлаганман, биласизми, ёшлар ва катталар ўртасида руҳий жиҳат бошқа-бошқа бўлади. Энг асосий гап ҳамжиҳатликда. Ҳамма бир киши учун, бир киши ҳамма учун қабилида, бир ёқадан бош чиқариб иш олиб борилса натижа ҳам бўлади. Айнан ҳамжиҳатлик эвазига ўйинимизни яхшилашга ҳаракат қиляпмиз.

- Бугунги ғалабадан кейин “Андижон” олий лигада қолиш вазифасини бажарди деб ҳисоблайсизми?
- Кетма-кет ғалабалардан хотиржамликка берилиш керак эмас деб ўйлайман. Чемпионатда кураш қизиб боряпти. Мусобақа жадвалининг юқорисида ҳам, патки қисмида ҳам кураш кескинлашмоқда. Мавсум якунланишига 3 тур қолган бўлса-да, ҳали чемпион номи ҳам, олий лигани тарк этадиган жамоалар ҳам аниқ эмас. Гарчи, 27 очкони қўлга киритган бўлсак ҳам ҳозирча ҳаммаси маълум эмас. Аммо имкониятимизни анча ошди. Ўйлайманки, кураш охиригача бўлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика