UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  5 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  175 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  32 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  6 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  10 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2

Сергей Ковшов: “ЕЧЛда "Ливерпуль" ҳар қандай ҳисобни йўққа чиқариш мумкинлигини исботлади” Янгиликлар

Сергей Ковшов: “ЕЧЛда "Ливерпуль" ҳар қандай ҳисобни йўққа чиқариш мумкинлигини исботлади”

Теглар :  Сергей Ковшов
А Про-Лига 7-туридан ўрин олган “Истиқлол”- “Шўртан” (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Ковшов сайтимизга интервью берди.

Бугунги ўйинда жамоамизда жисмоний тайёргарлик ва руҳият жойида эмаслиги яққол кўзга ташланди. Биринчи бўлимда қайд этилган натижа буни исботи сифатида кўриниб турибди. Танаффус вақтида шогирдларимга узоқ йўл босиб келганлигимизни, ҳар бир футболчида ғурур бўлиши лозимлигини, мухлислар учун ҳам иштиёқ билан ўйнаш зарурлигини тушунтирдим. Иккинчи бўлимда ўйинимиз жонланди.

Ҳаракат қилса натижага эришса бўлади. 3:0га ютқазяпсанми, ҳаракат қил, 4:3 га ютиб кетишинг мумкин. Футболда шунақа вазиятлар ҳам бўладику! ЕЧЛда Ливерпуль ҳар қандай натижани йўққа чиқариш мумкинлигини исботладику! Биз нима қилаяпмиз? Биринчи бўлимдаги каби ёш болаларча хатоликка йўл қўйсак, албатта ютқазамизда. Биринчи бўлимдаги каби ўйнасак, “Истиқлол” керак бўлса 10 та уриши мумкин эди. Биз ҳаракатни бошлаганимизда кеч бўлганди.

Фарғонада яна мағлуб бўлдик. Аввалроқ “Нефтчи”га ҳам худди шу стадионда 4:0 ҳисобида мағлуб бўлгандик. Биз бу борада ишлаймиз, хато ва камчиликлармизни таҳлил қилиб, хулоса чиқарамиз.

Футболчи майдонга тушдими ҳаракат қилиши керак. Машғулотларда ўз устида ишлаши керак, кўзидан ўт чақнаб майдонга тушиши керак. Кимгадир ишониб машғулотларда астойдил ҳаракат қилмаса, футболчи сифатида ўсиши қийин бўлади. Яна такрор айтаман, футболчи майдонга тушдими, астойдил ҳаракат қилиши ва жамоа муносиб бўлиши лозим. Футболни алдаб бўлмайди, ҳаракат қилмасдан футболчи сифатида ўсиб бўлмайди.

Хатолармиз устида ишлаб навбатдаги учрашувларда ғалаба қозонишга, жамоамиз мухлисларини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз


Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика