UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  2 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  164 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Сергей Ковшов: "Танловда адашмасликка ҳаракат қиламан" Янгиликлар

Сергей Ковшов: "Танловда адашмасликка ҳаракат қиламан"

Аввал хабар берганимиздек, “Оқ бўрилар” жамоаси 17 июлдан Тошкентда ёзги ўқув-йиғин машғулотларини бошлайди.

Сафар олдидан Сергей Ковшов билан биринчи давра якунлари ва таркибга қўшиладиган янги футболчилар тўғрисида қисқагина суҳбатлашдик:

- Ортда қолган биринчи ярим йиллик натижаларига кўра, жамоанинг иштирокини қандай баҳолайсиз?

- Ростани айтсам, кўнглим у қадар тўлмади. Шогирдларимнинг хатти-харакатларига қониқарли баҳо қўя олмайман. Табиийки, нега деган савол туғилади. Маълумки, бу йил олдимизда Суперлигага қайтиш вазифаси турибди. Ўз олдига юксак мақсадларни қўйган жамоа ҳар қандай мусобақада ҳам максимал даражада иштирок этиши керак. Биз эса танаффусга турнир жадвалида ҳатто иккинчи ўрин билан ҳам чиқа олмадик. Лигадаги асосий рақобатчиларимиз - “Истиқлол”, “Нефтчи”, “Оқ тепа” айниқса, Муборакнинг “Машъал” жамоасига ўз майдонимизда кетма-кет икки марта мағлубиятга учрашимиз воҳадаги мухлисларимизни яхшигина ранжитди. Дарвозамиздан бир ўйинда 3, 4 ва 5 тагача гол ўтказиб юборганимизни қандай изоҳлашга ҳам ҳайронман. Бунда ҳаммамиз – мураббийлар гуруҳи ва футболчилар айбдормиз.

- Демак ёзги танаффусда селекция ишларига ҳам урғу берилар эканда?

- Юқоридаги гаплардан кўриниб турибдики, таркибни кучайтириш масаласига эътибор қаратишимиз зарур.

- Қайси чизиқларни кучайтирмоқчисиз?

- Умуман олганда барча чизиқларда ўзгаришлар бўлади. Яна ҳам аниқроғи дарвозабон, марказий ҳимоячи, қанот ярим ҳимоячиси ва ҳужумчига эҳтиёжимиз бор.

- Сир бўлмаса, кимлар таркибни тарк этади ва қайси футболчилар “Шўртан” жамоасига таклиф қилинади?

- Энди ҳозирча буни ошкор қила олмайман. Тошкентда ўтадиган ёзги ўқув-йиғинимизга бир қатор малакали футболчиларни таклиф қилганмиз. Тайёргарлик жараёнлари ва ўртоқлик учрашувлари давомида уларни синаб кўрамиз. Бу сафар танловда адашмасликка ҳаракат қиламиз.

- Бу йил янги мусобақа ташкил қилинди. Жамоанинг Лига Кубогидаги иштирокини қандай изоҳлайсиз?

- Профессионал Футбол Лигаси томонидан ташкиллаштирилган янги Ўзбекистон Лига Кубоги-2019 мусобакадан кўнглим тўлди. Унда фақат Суперлига эмас, Про-Лига жамоаларининг ҳам иштирокидан хурсандаман. Гуруҳдан муваффақиятли ўтдик. Лекин асосий кураш олдинда турибди. Ўзбекистон Кубогида омадимиз юришмади. Бу турнирда эса ғолиблик учун ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика