UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  0 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  2 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  0 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  1 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  195 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  10 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  22

"Шўртан": Сергей Ковшовни табриклаймиз Янгиликлар

"Шўртан": Сергей Ковшовни табриклаймиз

Бугун ўзбек футболи ривожига ўзининг катта ва салмоқли ҳиссасини қўшган ва айни пайтда ҳам шу соҳада ҳормай-толмай фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган Сергей Ковшов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Жорий йилги мавсумдан эътиборан Ғузорнинг “Шўртан” жамоасига устозлик қилаётган тажрибали мутахассис бугун 59 ёшни қарши олмоқда. Сергей Геннадьевич ўз даврида футболчи сифатида мамлакатимизнинг номдор жамоаси “Пахтакор” (Тошкент), “Трактор” (Тошкент), “Звезда” (Жиззах), “Навбаҳор” (Наманган), “Сўғдиёна” (Жиззах), “Нурафшон” (Бухоро) каби клубларида тўп сурди. 

Мураббий сифатида “Хоразм” (Урганч), “Қибрай” (Тошкент вилояти), “Пахтакор” (Тошкент), “Локомотив” (Тошкент), “Навбаҳор” (Наманган), “Динамо” (Самарқанд), “Нефтчи” (Фарғона), “Андижон” (Андижон), “Қўқон-1912” (Қўқон), “Сурхон” (Термиз) ва “Шўртан” (Ғузор) каби жамоаларда фаолият олиб борди. Эслатиб ўтиш жоиз, Сергей Ковшов бундан аввал 2007 йилги мавсумда ҳам Ғузорда ишлаган эди. Демоқчимизки, унинг учун “Шўртан” жамоаси бегона эмас. 

Фурсатдан фойдаланиб, “Шўртан” Профессионал футбол клуби раҳбарияти, ишчи-ходимлари, мураббийлари, футболчилари ва кўп минг сонли мухлислари номидан Сергей Геннадьевич Ковшовни бугунги туғилган куни билан самимий қутлаймиз. “Оқ бўрилар” жамоасининг бош мураббийига аввало соғлик-саломатлик, оилавий тинчлик ва хотиржамлик ҳамда Ғузор жамоасини яна Суперлигага олиб чиқиш йўлидаги ҳаракатларига омад тилаймиз!

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати бўлими

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика