UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22“Уяляпман“. Аморим МЮнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди  1 08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  2 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  2 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  10 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  28 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  11 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  14 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  4 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  7 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  12 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  56

Сергей Арсланов: "Турон"га қарши баҳс меҳмондаги ўйин эканлигини ҳисобга олсак, ушбу дуранг ғалабага тенг бўлди" Янгиликлар

Сергей Арсланов: "Турон"га қарши баҳс меҳмондаги ўйин эканлигини ҳисобга олсак, ушбу дуранг ғалабага тенг бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 3-туридан ўрин олган "Турон" – "Сурхон" (1:1) учрашувидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Сергей Арслонов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Барчага хайрли кеч. Ўйинга келсак, биз мутлақо икки хил таймлар гувоҳи бўлдик. Иккинчи бўлимда ўз тактикамизни ўзгартирдик. Иккинчи бўлимда юқори блокда ўйнашни бошладик. Бу ўз самарасини берди ва биз кўпроқ вазиятлар яратдик. Биринчи тайм билан солиштирсак, иккинчи бўлимда вазиятлар анча кўп бўлди. 

- Жамоангиз иккинчи бўлимда анча яхши ўйин кўрсатди. Танаффусда жамоангизга қандай кўрсатмалар бердингиз?

- Юқорида айтиб ўтганимдек, танаффусда жамоанинг ўйинини ўзгартиришни режалаштирдик. Биз бироз юқорироқ ўйнашни бошладик, агрессивроқ ҳаракат қилишга киришдик. Рақиб дарвозасига қанчалик яқин келсак, хавфли вазиятлар ҳам шунга яраша кўпроқ бўлиши аниқ эди. Биринчи бўлимда ҳужум қилишда муаммолар бўлганди. Иккинчи таймда эса олдинга бориб, вазиятлар яратдик. Бу умумий гапдек туйилиши мумкин, аммо айнан шу нарсалар ҳисобига биз иккинчи бўлимда бутунлай бошқача ўйин кўрсатдик. 

- Натижадан қониқдингизми?

- Ўйинни дастлаб 1:0 ҳисобида бой бераётганимизни ҳисобга олидиган бўлсак, ҳа, натижадан қониқдим. Йигитларим биргаликда ҳаракат қилишни бошлашди, бирлашишди ва характер кўрсатишди. Иккинчи бўлимда улар тишни тишга қўйиб ҳаракат қилишди ва дурангга эришишни уддалашди. Бу меҳмондаги ўйин эканлигини ҳисобга олсак, ушбу дуранг ғалаба тенг бўлди. Шу ўринда рақибнинг ўйинини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Биринчи бўлимда улар зўр ҳаракат қилишди. Ўйин ҳам жуда фаол ва қизиқарли ўтди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика