UZ

Сўнгги янгиликлар

21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  1 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  13 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  4 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  10 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  11 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  11 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  10

Сергей Арсланов: "Шамол мезбонлар дарвозаси томон эсаётганди, бундан фойдаланишга уриндик" Янгиликлар

Сергей Арсланов: "Шамол мезбонлар дарвозаси томон эсаётганди, бундан фойдаланишга уриндик"

"Қизилқум"га қарши Суперлиганинг 6-тур баҳсидан (0:0) сўнг "Сурхон" устози Сергей Арсланов матбуот анжуманида иштирок этди.

Сергей Арсланов: "Дуранг - иккала жамоа учун адолатли натижа. Афсуски, урган голимиз ҳисобга олинмади. Тўқнашувлар, иккинчи қаватдаги курашлар кўп бўлди. Бу ҳар бир жамоа 3 очко учун курашганини англатади. Ишлашда давом этамиз.

- Иккинчи бўлимда узоқ масофадан зарбалар бериш ҳақида кўрсатма берганмидингиз?

- Ҳа, биз рақибдан келиб чиқиб ўйнадик. "Қизилқум" чуқур ҳимояга ётганини ҳисобга олиб, узоқ масофадан зарбалар бердик. Шамол ҳам мезбонлар дарвозаси томон эсаётганди, бундан фойдаланишга уриндик. Бу ўз натижасини берди, чунки хавфли вазиятлар содир бўлди.

- На "Сурхон" ва на "Қизилқум" сифатли ўйин кўрсата олмади, балки об-ҳаво ҳалал бергандир?

- Тўғри, фикрингизга қўшиламан, аммо об-ҳаво яхши эди. Футболдан кўра курашлар кўп бўлди. Асосан иккинчи қаватда.

- "Сурхон" жамоасининг Суперлигадаги мақсади нима? Мавсум кутганингиздек ўтяптими?

- Мавсумдаги натижалардан ҳайрон бўлганим йўқ, жамоамиз яхши ўйин кўрсатяпти. Биз кутилганидан юқоридагилимиз меҳнатимиз самараси. Олдимизга юқори мақсадларни қўйганмиз. Эришилган натижа билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз.

- Чориев нега майдонга тушмаяпти?

- Ёшларнинг ўйини барқарор бўлмайди, ҳозир эса унда бироз пасайиш бор. Шу сабабли уни асосий таркибга киритиш қийин. Йигитча маҳаллий футболчилардан, қанча кўп шундай ёшлар ўсса, мамлакатимиз футболига шунча фойда. Ҳаммаси унинг қўлида. Ҳаммага имконият беришга тайёрмиз.

- "Сурхон" меҳмондаги ўйинларга 3-4 кун олдин келмоқда. Бу маҳаллий об-ҳавога кўникиш учунми?

- Сабаблари кўп. "Насаф" билан ўйиндан сўнг тикланиш уйга қайтиб, Навоийга келиш учун кўп вақт кетар эди. Кўникиш учун ҳам вақт керак бўлди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика